Гелисал
Гелисал
Препаратнинг савдо номи: Гелисал Таъсир этувчи модда (МНН): печак баргларининг экстракти Дори шакли: сироп. Таркиби: 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: оддий печак баргларининг қуруқ экстракти (Hederae helicis folii extractum siccum 4–8:1)– 27,78 мг; ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, калий сорбати, кристалланмайдиган суюқ сорбитол (Е420), лимон кислотаси моногидрати, ксантин камеди, арпабодиён ароматизатори, макрогол глицерол гидроксистеарати, тозаланган сув. Таърифи: Сариқ-жигарранг рангли, арпабодиён ўтли хидли қуюқ суюқлик. Хиралашиши ва чўкма ҳосил қилиши мумкин. Фармакотерапевтик гуруҳи: балғам кўчирувчи воситалар. АТХ коди: R05CA12 Фармакологик хусусиятлари Гелисал препарати – ўсимликлардан олинадиган дори воситаси бўлиб, фаол модда - печак баргларининг экстрактини сақлайди. Балғам кўчирувчи, муколитик ва бронхларнинг силлиқ мушакларига кучсиз спазмолитик таъсир кўрсатади. Балғамнинг қовушқоқлигини камайтириб, унинг кўчиши (эвакуацияси) ни тезлаштиришга ёрдам беради. Бу нафасни яхшиланишига, йўтални камайиши ва йўқолишига ёрдам беради. Таъсир механизми охиригача маълум эмас. Қўлланилиши Ўсимликлардан олинадиган дори препарати бўлиб, балғамли (нам) йўтал балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланилади. Қўллаш усули ва дозалари Дозалаш Ичга, овқатдан кейин буюрилади. Бир ёшгача бўлган болалар — 1,25 мл (1/4 шприц) сироп (бу 6,945 мг оддий печак баргларининг қуруқ экстрактига тўғри келади) суткада 1 марта буюрилади. 1–4 ёшли болалар — 2,5 мл (1/2 шприц) сироп (бу 13,89 мг оддий печак баргларининг қуруқ экстрактига тўғри келади) суткада 2 марта буюрилади; 4–12 ёшли болалар — 2,5 мл (1/2 шприц) сироп (бу 13,89 мг оддий печак баргларининг қуруқ экстрактига тўғри келади) суткада 2-3 марта буюрилади; 12 ёшдан ошган болалар, катталар — 5 мл (тўлиқ шприц) сироп (бу 27,78 мг оддий печак баргларининг қуруқ - экстрактига тўғри келади) суткада 2-3 марта буюрилади; Юбориш йўли Ичга қабул қилинади. Шприц шаклидаги дозатордан фойдаланиш бўйича йўриқнома
- Флакон қопқоғи буралади (пасга эзиб, босилади ва соат стрелаксига қарама-қарши буралади).
- Дозатор флакон бошчасидаги бўшлиққа босиб қиритилган бўлиши керак.
- Дозаторни тўлдириш учун, флаконни тагини тепага айлантирилади, сўнгра дозатор поршенини эҳтиёткорлик билан пасга тортилади, шприцга препаратнинг зарур бўлган миқдорини олинади.
- Флаконнни аввалги ҳолатига айлантирилади ва ундан дозторни эҳтиёткорлик билан айлантириб, ажратиб олинади.
- Дозаторнинг уч қисмини боланинг оғизга киритиб, кейин секин поршенни босиб, дозатор ичидагиси юборилади.
- Қўллаб бўлгандан кейин, флакондаги қопқоқни яхшилаб буралади; дозаторни ювиб, қуритилади.
Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби Рецептсиз. Рўйҳатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг эгаси Pharmaceutical Works POLPHARMA S.A. Пельплиньска кўчаси, 19, 83-200 Старогард Гданьски, Полша Ишлаб чиқарувчи Pharmaceutical Works POLPHARMA S.A. Medana Branch in Sieradz В.Локетка кўч, 10, 98-200 Серадз, Полша Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори препаратларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили: “Польфарма” АЖ ваколатхонаси, Тошкент ш., Фидокор кўчаси, 32 Тел: + 99897 107 55 99 Автожавоб рақами: + 99871 205 10 48 Электрон почта манзили: info.uzbekistan@santo.uzИбуфен®
Ибуфен®
Препаратнинг садво номи: Ибуфен®
Таъсир этувчи модда (ХПН): ибупрофенДори шакли: ичга қабул қилиш учун малина таъмли суспензия
Таркиби:
5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол моддаси: ибупрофен 100 мг ёрдамчи моддалар: гипромеллоза, ксантан камедь, суюқ мальтитол, глицерол, натрий бензоати, лимон кислотаси моногидрати, натрий цитрати, натрий хлориди, натрий сахаринати, малина ароматизатори, тозаланган сув. Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли малина ҳидли суспензия Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланига қарши препаратлар (НЯҚП); пропионат кислотанинг ҳосилалари. ATХ коди: М01АЕ01Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Ибупрофен иситмани туширувчи, оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган пропион кислотасининг ҳосиласидир. Ибупрофеннинг таъсир механизми, аввало, простагландинлар биосинтезининг циклооксигеназа (ЦОГ) – арахидон кислотасининг простогландинлар, простациклинлар ва тромбоксанга айланишини бошқарувчи фермент фаоллигини пасайтириш ҳисобига сўндирилишига асосланади. Бунда арахидон кислотаси метаболизми циклооксигеназали йўлининг қайтмас тормозланиши натижасида простагландинлар ҳосил бўлиши камаяди. Яллиғланиш жойидаги простагландинлар концентрациясининг камайиши брадикинин, эндоген пирогенлар, бошқа биологик фаол моддалар, кислород радикаллари ва NO ҳосил бўлишининг камайиши билан бирга кечади. Буларнинг барчаси яллиғланиш жараёни фаоллигининг пасайишига олиб келади (ибупрофеннинг яллиғланишга қарши самараси) ва оғриқ рецепциясининг камайиши билан бирга кечади (оғриқ қолдирувчи самараси). Цереброспинал суюқликда простагландинлар концентрациясининг пасайиши тана ҳароратининг меъёрлашишига олиб келади (иситма туширувчи самара). Ҳароратнинг пасайиш самараси тахминан 30 дақиқадан сўнг бошланади, унинг энг юқори таъсири 3 соатдан кейин намоён бўлади.Фармакокинетикаси
Овқат қабул қилиш ибупрофен сўрилишини секинлаштиради, лекин унинг биологик кираолишлигини пасайтирмайди. Суспензия кўринишидаги ибупрофен 10 мг/кг дозада қабул қилинганда, қондаги максимал концентрацияси 55 мкг/мл ни ташкил қилади. Ибупрофен овқат билан биргаликда қабул қилинганда, секинроқ сўрилади: бунда (tmax) оч қоринга қабул қилингандагига нисбатан 30-60 дақиқага узоқроқ бўлади ва 1,5-3 соатни ташкил қилади. Ибупрофен плазма оқсиллари билан 99% дан ҳам кўпроқ боғланади. Ибупрофенни боғловчи асосий оқсиллар альбуминлар ҳисобланади. Ибупрофеннинг тасимланиш ҳажми катталарда тахминан 0,12 л/кг тана вазнини ташкил қилади, лекин юқори ҳарорати бўлган 11 ёшдан кичик болаларда у юқорироқдир ва тахминан 0,2 л/кг тана вазнини ташкил қилади. Ибупрофен, бош ўринда, жигарда биотрансформацияга учрайди. Қабул қилинган дозанинг 70-90% сийдик билан метаболитлар ва глюкурон кислотаси билан уларнинг конъюгирланиши маҳсулотлари шаклида чиқарилади. Дозанинг қолган қисми ахлат билан ўзгармаган кўринишда ва, шунингдек, метаболитлар шаклида чиқарилади. Ибупрофен организмда тўпланмайди. Қўлланиши Турли генезли иситмали титроқ ҳолатлари (жумладан, вирусли инфекцияларда, поствакцинал реакциялар пайдо бўлганда). Енгилдан ўртача даражадаги жадалликка эга турли генезли оғриқлар:- Бош оғриши, томоқ ва мушаклардаги оғриқ, масалан, вирусли инфекцияларда,
- Ҳаракатланиш аъзолари травмаси натижасида мушаклар, бўғимлар ва суяклардаги оғриқ (ҳаддан зиёд юқори қўзғалиш, қўл-оёқларнинг чиқиб кетиши),
- Юмшоқ тўқималар травмалари натижасидаги оғриқлар, операциялардан кейинги оғриқ
- Тиш оғриши, тишларни олиб ташлагандан кейинги оғриқ, тишларнинг ёриб чиқишидаги оғриқ ,
- бош оғриши,
- ўрта отитда қўлоқлардаги оғриқда қўлланади.
- Флакон қопқоғини очиш лозим (пастга босиш ва соат милларига тескари равишда буралади).
- Дозаторни флакон тешигига кучли босиш керак.
- Флаконни яхшилаб чайқатиш керак.
- Дозаторни тўлдириш учун флакон тубини тепага қилиб айлантириш керак, сўнгра эҳтиёткорлик билан поршенни пастга тушириб, ўлчов шкаласининг керакли жойигача суспензия билан тўлдириш керак.
- Флаконни бошланғич ҳолатига келтирилсин ва эҳтиёткорлик билан дозаторни бураб, флакондан чиқариб олинсин.
- Дозатор каллагини гўдак оғзига қўйилсин, сўнгра секинлик билан поршенни босиб, эҳтиёткорлик билан дозатор ичидагиси сиқиб чиқарилсин.
- Қўлланилгандан сўнг, флаконни бураб ёпилувчи қопқоғи билан ёпиш керак, дозаторни эса ювиш ва қуритиш зарур.
Ножўя таъсирлари
Ибуфен® одатда яхши ўзлаштира олинади, лекин қўлланилганда ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин. Ибупрофен рецептсиз бериладиган дозаларда қисқа муддат қўлланилиши давомида қуйида келтирилган самаралар кузатилиши мумкин. Ибупрофенни узоқ муддат қўллаш давомида ёки бошқа кўрсатмалар бўлганда, бошқа ножўя самаралар кузатилиши мумкин. Ножўя таъсирлар қуйидаги аниқлагичлардан фойдаланилган ҳолда учраш тез-тезлиги бўйича таснифланган: жуда тез-тез (ҳар 10 пациентдан 1 нафаридан кўпида), тез-тез (ҳар 100 пациентдан 1-10 нафаридан кўпида), тез-тез эмас (ҳар 1000 пациентдан 1-10 нафаридан кўпида), кам (ҳар 10 000 пациентдан 1-10 нафаридан кўпида), жуда кам ҳолларда (ҳар 10 000 пациентдан 1 нафаридан камида), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлашнинг иложи йўқ). Инфекцион ва паразитар касалликлар: Жуда кам ҳолларда: ностероид яллиғланишга қарши препараталарни қўўлаш билан боғлиқ бўлган инфекцион-яллиғланиш реакциялари ҳақида айтиб ўтилган (масалан, некротик фасциитнинг пайдо бўлиши). Эҳтимол, бу ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг таъсир қилиш механизми билан боғлиқ. Агар препаратни қўллаш вақтида инфекция симптомлари пайдо бўлса ёки кучайса, пациент дарҳол шифокорга мурожаат қилиши керак. Инфекцияларга қарши даволашни қўллашга (антибиотикотерапия) кўрсатма борлигини баҳолаш зарур. Ибупрофенни қўллаш вақтида бошнинг энса қисм мушакларининг ригидлиги, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, иситмали титроқ ёки онг бузилишлари билан кечувчи асептик менингит симптомлари кузатилган. Афтидан, бунга мойилликни аутоиммун бузилишлари бўлган пациентлар намоён қилишади (SLE, боғловчи тўқиманинг аралаш касаллиги). Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда: қон морфологияси кўрсаткичларининг бузилиши (камқонлик, лейкопения, тромбоцитопения, панцитопения, агранулоцитоз). Илк симптомлар бўлиб иситмали титроқ, томоқдаги оғриқ, сиртқи стоматит, гриппсимон симптомлар, толиқиш, бурундан қон кетиши ва тери қон кетишлари ҳисобланади. Узоқ муддатли муолажада қон морфологияси кўрсаткичларини мунтазам текшириб туриш керак. Иммун тизими томонидан бузилишлар: Тез-тез эмас: тери тошмаси ва қичишиш билан кечувчи аллергик реакциялар, шунингдек бўғилиш ҳуружлари (артериал босимнинг пасайиши билан биргаликда содир бўлиши мумкин). Бундай ҳолатларда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш ва Ибуфен® ни бошқа қабул қилмаслик керак. Жуда кам ҳолларда: тизимли оғир аллергик реакциялар. Улар юз шиши, тил шиши, нафас йўллари ўтказувчанлигининг бузилиши билан кечувчи димоқнинг ички шиши, нафас етишмовчилиги, тахикардия, артериал босимнинг пасайиши, жумладан ҳаёт учун хавф солувчи шок кўринишларида юзага чиқиши мумкин. Агар препаратни илк қўллагандан сўнг юзага чиқиши мумкин бўлган юқорида кўрсатилган симптомлардан бири пайдо бўлса, шошилинч тиббий ёрдам зарур. Рухиятнинг бузилиши: Жуда кам ҳолларда: психотик реакциялар, депрессия. Нерв тизими томонидан бузилишлар: Тез-тез эмас: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, уйқучанлик, ҳаяжон, таъсирчанлик ва чарчоқ ҳисси. Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: Тез-тез эмас: кўришнинг бузилиши. Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлар: Кам ҳолларда: қулоқларда шовқин. Юрак томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда: юрак уришини ҳис қилиш, юрак етишмовчилиги. Қон томирлар томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда: артериал гипертензия. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: Тез-тез: жиғилдон қайнаши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, газ ажралиши билан кечувчи метеоризм, қабзият ва жуда кам ҳоллардан камқонликка олиб келиши мумкин бўлган меъда-ичак йўлларидан кучсиз қон кетиши. Тез-тез: потенциал равишда қон кетишлар ва перфорация билан кечувчи меъда-ичак йўлларининг яраланишлари. Ярали стоматит, колитнинг зўрайиши ва Крон касаллиги, гастрит. Жуда кам ҳолларда: эзофагит, панкреатит, ичакнинг мембраноз торайишларининг ҳосил бўлиши. Қориннинг қуйи қисмида ўткир оғриқ, қатронсимон ахлат ёки қон аралаш қусиш пайдо бўлган ҳолатда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда: жигар фаолиятининг бузилиши, айниқса давомий қўлланганда; жигар етишмовчилиги, ўткир гепатит. Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: Тез-тез эмас: турли тери тошмалари. Жуда кам ҳолларда: эксфолиатив дерматит, буллёз реакциялар, жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз каби оғир тери реакциялари. Якка ҳолатларда, сувчечак вируси билан зарарланганда юмшоқ тўқималарга тааллуқли оғир тери инфекциялари ва асоратлари пайдо бўлиши мумкин. Тез-тезлиги номаълум: препаратнинг эозинофилия ва тизимли симптомлар билан бирга кечувчи реакциялари (DRESS синдроми). Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: Кам ҳолларда: буйрак тўқималарининг шикастланишлари (некротик папиллит) ва қонда сийдик кислотаси концентрациясининг ортиши ҳам содир бўлиши мумкин. Жуда кам ҳолларда: шишлар пайдо бўлиши, айниқса артериал гипертензия ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда; нефротик синдром, ўткир буйрак етишмовчилиги билан бирга кечиши мумкин бўлган интерстициал нефрит. Шунинг учун буйраклар функциясини мунтазам текшириб туриш керак. Клиник тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, ибупрофенни айниқса юқори дозаларда (2400 мг/сутка) қўллаш артериал тромботик асоратларнинг аҳамиятсиз ортиш хавфи билан боғланиши мумкин (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт). Исталган, жумладан йўриқномада келтирилмаган ножўя (ноодатий) самараларнинг пайдо бўлганлиги ҳақида даволовчи шифокорга хабар бериш керак.Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ибуфен® препаратини қуйидаги пациентларда қўллаш мумкин эмас:- ибупрофен ёки препаратнинг исталган бошқа ёрдамчи моддачига юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар;
- бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) га юқори сезувчанлиги бўлган пациенлар;
- ўтмишда қачонлардир ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП)ни қабул қилгандан сўнг тумов, эшакеми ёки бронхиал астма кўринишидаги аллергиялар пайдо бўлган пациентлар;
- НЯҚП қўллангандан сўнг меъда ва (ёки) ўн икки бармоқли ичакнинг зўрайиш босқичидаги ёки анамнезидаги перфорация ёки қон кетиши билан кечувчи фаол яра касаллиги бўлган пациентлар;
- оғир жигар етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги ёки оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар (NYHA таснифи бўйича IV синф);
- бир вақтда бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, жумладан ЦОГ-2 ингибиторларини қабул қилаётган пациентлар (ножўя самаралар пайдо бўлишининг юқори хавфи мавжуд);
- мия қон томирларидан қон кетиши ёки бошқа ўткир қон кетишлари бўлган пациентлар;
- геморрагик диатези ёки қон ҳосил қилиш тизимининг ноаниқ генезли бузилишлари бўлган пациентлар,
- оғир даражада сувсизланган пациентлар (қусиш, диарея ёки етарли бўлмаган миқдорда суюқлик истеъмол қилиш туфайли чақирилган);
- ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
- Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар; чунки бир нечта НЯҚПни бир вақтда қўллаш, синергик таъсир оқибатида меъда-ичак йўлларининг яраланиши ва қон кетиш хавфини ошириши мумкин.
- Ацетилсалицил кислотаси: ибупрофен ва ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда муолажа ўтказиш, умуман олганда, ножўя самараларнинг зўрайиш эҳтимоли туфайли, тавсия қилинмайди. Тажриба маълумотлари шуни кўрсатадики, мажмуавий муолажа ўтказилган ҳолатда ибупрофен ацетилсалицил кислотасининг кичик дозаларининг тромбоцитлар агрегациясига нисбатан самарасини рақобатли сўндириши мумкин. Ушбу маълумотларнинг клиник аҳамияти бўйича мавҳумлик мавжуд бўлгани билан ибупрофенни мунтазам, узоқ муддат қабул қилиш ацетилсалицил кислотаси кичик дозаларининг кардиопротекторлик самарасини пасайтириши мумкинлиги потенциал эҳтимолини истисно қилиш керак эмас. Ибупрофен қабул қилинганда, вақт ўтган сари клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлашув эҳтимоли жуда кам;
- гипотензив препаратамлар: НЯҚП қоннинг артериал босимини пасайтирувчи препаратлар таъсирининг самарадорлигини пасайтириши мумкин;
- сийдик ҳайдовчи препаратлар: сийдик ҳайдовчи препаратлар самарадорлигининг пасайиши бўйича кам сонли исботлар мавжуд;
- антикоагулянтлар: НЯҚП қон қовушишини пасайтирувчи препаратлар таъсирини кучайтириши мумкин;
- литий ва метотрексат: НЯҚП қон плазмасида ҳам литий, ва ҳам метотрексат концентрациясининг ошишини чақириши мумкин, қон плазмасида литий ва метотрексат концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади;
- зидовудин: ибупрофен ва зидовудин билан бир вақтда даволанган пациентларда қон кетиш давомийлигининг узайиши бўйича далиллар мавжуд;
- кортикостероидлар: меъда-ичак йўллари соҳасида ножўя таъсирлар хавфи ортади;
- дигоксин: қон зардобида дигоксин концентрацияси ортиши мумкин;
- фенитоин: қон зардобида фенитоин концентрацияси ортиши мумкин;
- циклоспорин: айрим НЯҚП бир вақтда қабул қилинган ҳолатда, циклоспорин қабул қилиш оқибатида буйракларни шикастловчи таъсир хавфи ортади. Буни циклоспорин ва ибупрофенни бир вақтда қўллаш ҳолатида ҳам истисно қилиб бўлмайди;
- такролимус: нефротоксик таъсир хавфи ортади;
- хинолон гуруҳи антибиотиклари: НЯҚПлар хинолонлар гуруҳи антибиотикларини қўллаш билан боғлиқ бўлган тиришишлар хавфини ошириши мумкин;
- пробенецид ва сульфинпиразон: пробенецид ёки сульфинпиразон ибупрофеннинг чиқарилиши секинлаштириши мумкин;
- антитромбоцитар препаратлар ва серотонинни қайта қамраб олишнинг айрим селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ): меъда-ичак йўлларидан қон кетишининг пайдо бўлиш хавфи ортади.
- мифепристон: мифепристон қўллангандан сўнг 8-12 кун давомида НЯҚПни қўллаш мумкин эмас, чунки НЯҚП унинг таъсирини сусайтириши мумкин;
- калий тежовчи диуретиклар: бир вақтда қўллаш гиперкалиемия пайдо бўлишига олиб келиши мумкин (қон зардобида калий концентрациясини текшириш тавсия этилади).
Махсус кўрсатмалар
Препарат қўлланилганда қуйидагиларга эга пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур:- тизимли қизил югурак ва боғловчи тўқиманинг аралаш касаллиги – асептик менингитнинг юқори хавфи,
- МИЙ касалликлари, шунингдек ичакнинг сурункали яллиғланиш касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги),
- гипертония ва (ёки) юрак фаолиятининг бузилиши, чунки НЯҚП қабул қилиш билан боғлиқ бўлган суюқликнинг тутилиши ва шишлар ҳақида хабар берилган,
- порфиринлар метаболизмининг туғма бузилишлари (масалан, ўткир тез ўтиб кетувчи порфирия),
- бевосита жарроҳлик операциясидан сўнг,
- буйраклар функциясининг бузилиши,
- жигар функциясининг бузилиши,
- қон ивишиниг бузилиши (ибупрофен қон кетиш вақтини узайтириши мумкин),
- бошқа моддаларга аллергияси бўлган пациентларда, чунки Ибуфен® препаратини қабул қилиш уларда гиперсезувчанлик реакцияларининг юқори хавфини чақириши мумкин,
- тошмали иситма, бурунда полиплар ёки нафас олишнинг сурункали обструктив бузилишлари, чунки уларда аллергик реакцияларнинг ривожланиш хавфи юқори бўлади. Ушбу реакциялар бўғилиш ҳуружлари (шартли равишда аспиринли астма деб аталади), Квинке шиши ёки эшакеми шаклида пайдо бўлиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши
Доза ошириб юборилганда қуйидагилар пайдо бўлиши мумкин: кўнгил айниши, қориннинг қуйи қисмида оғриқ ёки ич кетиш, қулоқларда шовқин, бош оғриғи, меъда ёки ичакдан қон кетиши, апноэ ва қон босимининг пасайиши. Оғир заҳарланиш марказий нерв тизимига таъсир кўрсатади ва уйқучанлик, жуда кам ҳолатларда эса ҳаяжон ва дезориентация ёки кома билан намоён бўлади. Жуда кам ҳолларда тиришиш ҳуружлари юзага чиқиши мумкин. Оғир заҳарланишларда метаболик ацидоз пайдо бўлиши, протромбин вақти эса узайиши мумкин. Қуйидагилар пайдо бўлиши мумкин: ўткир буйрак етишмовчилиги ёки жигарнинг зарарланиши. Астмаси бўлган пациентларда а стма симптомларининг зўрайиши содир бўлиши мумкин. Препарат буюрилгандагига нисбатан юқорироқ дозада қўлланилган ҳолатда дарҳол шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.Чиқарилиш шакли
Флаконни болалар томонидан очилишига тўсқинлик қилувчи кафолат ҳалқаси ва хавфсизлик мосламасига эга буралувчи полиэтилен қопқоқли, мослагичли (адаптер) 100 мл пластик флаконлар. Флаконга ёрлиқ ёпиштирилади.1 флакондан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси ва шприц-дозатор билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Маҳкам ёпилган флаконда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.Яроқлилик муддати
2 йил Очилган флакон 6 ой ичида ишлатиб бўлиниши керак.Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз Рўйҳатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг эгаси ва ишлаб чиқарувчи Медана Фарма АО ул. В. Локетка 10, 98-200 Серадз, Польша Дори воситаларининг сифати бўйича истеъмолчилардан тушган эътирозлар (таклифлар) ни Ўзбекистон Республикаси худудида қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили: “Польфарма” АЖ ваколатхонаси Тошкент ш., Фидокор кўч., 32. Тел.: +99871 150 21 74, 150 21 75, 150 21 76. Факс: +998971 150 21 77Ибуфен® Д
Ибуфен® Д
Препаратнинг савдо номи: Ибуфен® Д Таъсир этувчи модда (ХПН): ибупрофен Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия Таркиби: 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ибупрофен - 100 мг; ёрдамчи моддалар: макрогол глицеролгидроксистеарати, ксантан камеди, глицерол, натрий бензоати, лимон кислотаси моногидрати, натрий фосфат дигидрати ёки натрий фосфат додекагидрати, натрий сахаринати, суюқ мальтитол, апельсин ароматизатори, тозаланган сув. Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, апельсин ҳидли суспензия. Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП); пропион кислотасини ҳосилалари. АТХ коди: M01AE01 Фармакологик хусусиятлари Фармакодинамикаси Ибупрофен иситма туширувчи, оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатувчи пропион кислотасини ҳосиласи ҳисобланади. Ибупрофеннинг таъсир механизми арахидон кислотасини простагландинларга, простациклин ва тромбоксанга айланишини бошқарувчи циклооксигеназа (ЦОГ) ферментини фаоллигини камайиши ҳисобига простагландинлар биосинтезини сусайиши билан боғлиқ. Бунда простагландинлар ҳосил бўлиши арахидон кислотасининг метаболизмининг ЦОГ йўли билан қайтмас тормозланиш натижасида камаяди. Яллиғланиш жойида простагландинлар концентрациясини камайиши брадикинин, эндоген пирогенлар, бошқа биологик фаол моддалар, кислород ва NO радикаллар ҳосил бўлиши камаяди. Ҳар доим бу яллиғланиш жараёнининг фаоллиги (ибупрофеннинг яллиғланишга қарши самараси) камайишига олиб келади ва оғриқ сезишни (анальгетик самара) камайиши билан бирга содир бўлади. Цереброспинал суюқликда простагландинлар концентрациясини камайиши тана ҳароратини (антипиретик самара) нормаллашувига олиб келади. Тана хароратини пасайиши қабул қилгандан кейин 30 минут ўтгач бошланади ва унинг максимал таъсири 3 соатдан кейин намоён бўлади. Фармакокинетикаси Овқат истеъмол қилиш ибупрофеннинг сўрилишини секинлаштиради, лекин унинг биокираолишлигини камайтирмайди. Суспензия кўринишида 10 мг/кг дозада болалар ибупрофен қабул қилишганда унинг қондаги максимал концентрацияси 55 мкг/мл ни ташкил қилади. Ибупрофен овқат билан қабул қилинганда секинроқ сўрилади: бунда (tmax) оч қоринга қабул қилинганига нисбатан 30-60 минут кўпроқ бўлади ва 1,5-3 соат ни ташкил қилади. Ибупрофен қон плазмасининг оқсиллари билан 99% дан кўпроқ боғланади. Альбуминлар дори воситаси билан боғланган асосий оқсиллар ҳисобланади. Катталарда тақсимланиш ҳажми тахминан 1 кг тана вазнига 0,12 л ни ташкил қилади, аммо 11 ёшдан кичик юқори тана ҳарорати бўлган болаларда у кўпроқ ва тахминан 1 кг тана вазнига 0,2 л ни ташкил қилади. Дори воситаси асосан жигарда биотрансформацияга учрайди. Қабул қилинган дозани 70-90% сийдик билан метаболитлари ва уларнинг конъюгатлари кўринишида чиқарилади. Дозани қолган миқдори ўзгармаган ҳолда ва метаболитлар шаклида ахлат билан чиқарилади. Дори воситаси организмда тўпланмайди. Қўлланилиши Ибуфен® Д суспензияси иситма туширувчи, оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Патологик ўзгариш пайдо бўлган жойда таъсир қилиш йўли билан юқори тана харорати, оғриқ ва шиш каби симптомлар кўринишини камайтиради. Препарат қанд сақламайди, шунинг учун диабет бўлган шахсларда қўллаш мумкин. Ибуфен® Д қуйидаги ҳолларда эмизикли чақалоқларда ва болаларда қўллаш учун мўлжалланган:
- Ҳар хил генезли юқори тана харорати:
- шамолаш касалликлари;
- ўткир респиратор вирусли инфекциялар;
- грипп;
- ангина (фарингит);
- тана харорати ошиши билан кечувчи болалар инфекциялари;
- вакцинадан кейинги реакцияларда қўлланади.
- Енгил ва ўртача даражали келиб чиқиши ҳар хил бўлган оғриқ синдроми:
- ўрта қулоқ яллиғланишидаги қулоқ оғриқлари;
- тиш оғриғи, тишларни оғриқли ёриб чиқиши;
- бош оғриғи, мигренлар;
- мушакларда ва бўғимларда оғриқлар;
- таянч-харакат апаратини жароҳатларида қўлланади.
- Флаконни қалпоқчасини бураш керак (пастга босиб соат стрелкасига қарши бураш керак).
- Дозаторни флаконни тешигига кучли босиш керак.
- Флаконни кучли чайқатиш керак.
- Дозаторни тўлдириш учун флаконни тубини тепага қаратиш керак, сўнгра ўлчов шкаланинг керакли жойигача суспензияни тўлдириб поршенни пастга эҳтиёткорлик билан туширинг.
- Флаконни олдинги ҳолатга қўйиб ва дозаторни эҳтиёткорлик билан бураб флакондан чиқаринг.
- Дозаторни учини болани оғзига киритиш лозим, сўнгра поршенга секин босиб, дозатор ичидагини эҳтиёткорлик билан чиқариш лозим.
- Ишлатилгандан кейин флаконни буриладиган қопқоғи билан ёпиш лозим, дозаторни ювиш ва қуритиш керак.
- ибупрофенга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда;
- бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда;
- илгари ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) қабул қилинганда тумов, эшакеми ёки бронхиал астма кўринишида аллергия симптомларини пайдо бўлиши;
- НЯҚП қўллангандан кейин зўрайиш босқичида ёки анамнезида перфорация ёки қон кетиши бўлганда авж олган меъда ва (ёки) ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида;
- оғир жигар етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги ёки оғир юрак етишмовчилигида (NYHA таснифи бўйича IV синф);
- бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари бир вақтда қабул қилинганда (ножўя самаралар пайдо бўлишини юқори хавфи);
- бош мия қон томирларидан ёки бошқа ўткир қон кетиши бўлган пациентларда;
- геморрагик диатези ёки номаълум генезли қон яратиш тизимининг бузилишлари бўлган пациентларда;
- оғир сувсизланиши ҳолатидаги бўлган пациентларда (қусиш, диарея ёки етарли миқдордаги суюқликни қабул қилмаганлик билан чақирилган);
- ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
- бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлари билан, чунки бир вақтда бир неча НЯҚП қўллаш синергик таъсир туфайли меъда-ичак йўлларини яраланишини ва қон кетиш хавфини ошириши мумкин;
- ацетисалицил кислотаси билан: нохуш самараларни оғирлашиши мумкинлиги туфайли, ибупрофен ва ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда даволашни тавсия қилинмайди. Экспериментал маълумотлар бирга даволаш ибупрофенни ацетилсалицил кислотасини кичик дозаларини тромбоцитларни агрегациясига бўлган самарасини рақобатли сусайтириши мумкинлигини кўрсатади. Гарчи ушбу маълумотлар клиник аҳамияти нисбатан ноаниқлик бўлсада, мунтазам узоқ муддат қабул қилиши ацетилсалицил кислотасининг кичик дозаларини кардиопротектив самарасини ибупрофенни камайтириш мумкинлигини инкор қилиб бўлмайди. Ибупрофенни вақти вақти билан қабул қилинганда клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлашиши эҳтимоли кам;
- гипотензив препаратлар билан: НЯҚП артериал қон босимини пасайтирувчи таъсирига эга препаратларнинг самарадорлигини камайтириши мумкин;
- сийдик ҳайдовчи препаратлар билан: сийдик ҳайдовчи препаратларнинг самарадорлигини камайиши тўғрисида кам сонли далиллар бор;
- антикоагулянтлар билан: НЯҚП қон ивишини камайтирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин;
- литий ва метотрексат билан: НЯҚП ҳам литий, ҳам метотрексатни қон плазмасида концентрациясини ошишини чақириши мумкин, қон плазмасида литий ва метотрексатнинг концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади;
- зидовудин билан: ибупрофен ва зидовудин билан бир вақтда даволанган пациентларда қон кетиш давомийлигини ошиши тўғрисида далиллар мавжуд;
- кортикостероидлар билан: меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирлари хавфи ошади;
- дигоксин билан: қон зардобида дигоксиннинг концентрацияси ошиши мумкин;
- фенитоин билан: қон зардобида фенитоиннинг концентрацияси ошиши мумкин;
- циклоспорин билан: айрим НЯҚП циклоспорин билан бир вақтда қабул қилинганда циклоспорин қабул қилиниши туфайли буйракларни жароҳатлаш таъсир хавфи ошиши мумкин. Ушбу таъсирни аниқланган циклоспорин ва ибупрофенни бир вақтда қўлланган ҳолларда инкор қилиб бўлмайди;
- такролимус билан: нефротоксиклик таъсир хавфи ошади;
- хинолин антибиотиклари билан: НЯҚВ хинолин гуруҳидаги антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ тиришишлар хавфини ошириши мумкин:
- пробенецид ва сульфинпиразон билан: пробенецид ёки сульфинпиразон ибупрофеннинг чиқарилишини тормозлаши мумкин;
- антитромбоцитар препаратлар ва айрим серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари билан: меъда-ичак йўлларидан қон кетишини пайдо бўлиш хавфини ошиши;
- мифепристон билан: мифепристонни қўллангандан кейин НЯҚП 8-12 кун давомида қўллаш мумкин эмас, чунки НЯҚП уни таъсирини камайтириши мумкин;
- калий тежовчи диуретиклар билан: бир вақтда қўллаш гиперкалиемияни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин (қон зардобида калий концентрациясини текшириш тавсия қилинади).
- тизимли қизил югурик ва бириктирувчи тўқималарнинг аралаш касаллигида – асептик менингитнинг юқори хавфи;
- меъда-ичак йўлларининг касалликлари, шунингдек ичакни сурункали яллиғланиш касалликлари (яра колити, Крон касаллиги);
- гипертония ва (ёки) юрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда чунки НЯҚП қабул қилиш билан боғлиқ бўлган суюқликни тутилиб қолиши ва шишлар тўғрисида хабар берилган;
- порфиринларнинг метаболизмни туғма бузилишлари (масалан ўткир тез ўтиб кетувчи порфирия);
- бевосита хирургик операциядан кейин;
- буйрак функциясини бузилишида;
- жигар функциясини бузилишида;
- қон ивишини бузилишида (ибупрофен қон кетиш вақтини ошириши мумкин);
- бошқа моддаларга аллергияси бўлган пациентларда Ибуфен® Д препарати қабул қилинганда ўта юқори сезувчанлик реакцияларни чақириши мумкин;
- пичан иситмаси, бурун полиплари ёки сурункали обструктив нафас бузилишлари бўлган пациентларда, чунки уларда аллергик реакцияларни ривожланиш хавфи ошади. Бу реакциялар бўғилиш хуружлари (аспирин астмаси деб номланадиган), Квинке шиши ёки эшакеми кўринишида пайдо бўлиши мумкин бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Ибуфен® Форте
Ибуфен® Форте
Препаратнинг садво номи: Ибуфен® Форте
Таъсир этувчи модда (ҲПН): ибупрофенДори шакли: ичиш учун малина таъмли суспензия
Таркиби:
5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол моддаси: ибупрофен 200 мг ёрдамчи моддалар: гипромеллоза, ксантан камеди, глицерин, натрий бензоати, суюқ мальтитол, натрий цитрати, лимон кислотаси моногидрати, натрий сахаринати, натрий хлориди, малина ароматизатори (хушбўй таркибий моддалар, триацетин (Е1518), сув), тозаланган сув. Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли бир хил дисперсия, малина ҳидли суспензия Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП); пропион кислотасининг ҳосилалари. ATХ коди: М01АЕ01Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Ибупрофен иситмани туширувчи, оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган пропион кислотасининг ҳосиласидир. Ибупрофеннинг таъсир механизми, арахидон кислотасининг простагландинларга, простациклин ва тромбоксанга айланишини бошқарувчи циклооксигеназа(ЦОГ) ферментини фаоллигини камайиши хисобига простагландинлар биосинтезини бостирилиши билан боғлиқ. Бунда простагландинлар ҳосил бўлиши арахидон кислотаси метаболизмининг ЦОГ йўли билан қайтмас тормозланиш натижасида камаяди. Яллиғланиш жойидаги простагландинлар концентрациясининг камайиши брадикинин, эндоген пирогенлар, бошқа биологик фаол моддалар, кислород радикаллари ва NO ҳосил бўлишининг камайиши билан бирга кечади. Буларнинг барчаси яллиғланиш жараёни фаоллигининг пасайишига олиб келади (ибупрофеннинг яллиғланишга қарши самараси) ва оғриқ рецепциясининг камайиши билан бирга кечади (оғриқ қолдирувчи самараси). Цереброспинал суюқликда простагландинлар концентрациясининг пасайиши тана ҳароратининг нормаллашишига олиб келади (иситма туширувчи самара). Ҳароратнинг пасайиш самараси тахминан 30 минутдан сўнг бошланади, унинг энг юқори таъсири 3 соатдан кейин намоён бўлади.Фармакокинетикаси
Овқат қабул қилиш ибупрофен сўрилишини секинлаштиради, лекин унинг биокираолишлигини пасайтирмайди. Суспензия кўринишидаги ибупрофен 10 мг/кг дозада қабул қилинганда, қондаги максимал концентрацияси 55 мкг/мл ни ташкил қилади. Ибупрофен овқат билан биргаликда қабул қилинганда, секинроқ сўрилади: бунда (tmax) оч қоринга қабул қилингандагига нисбатан 30-60 минутга узоқроқ бўлади ва 1,5-3 соатни ташкил қилади. Ибупрофен қон плазма оқсиллари билан 99% дан ҳам кўпроқ боғланади. Ибупрофенни боғловчи асосий оқсиллар альбуминлар ҳисобланади. Катталарда- тақсимланиш хажми тахминан 1 кг тана вазнига 0,12 л/кг ни ташкил қилади, аммо 11 ёшдан кичик тана ҳарорати кўтарилган болаларда у кўпроқ ва тахмиман 1 кг тана вазнига 0,2 л/кг ни ташкил қилади. Дори воситаси асосан жигарда битрансформацияга учрайди. Қабул қилинган дозанинг 70-90% сийдик билан метаболитлар ва глюкурон кислотаси билан уларнинг конъюгат маҳсулотлари шаклида чиқарилади. Дозанинг қолган қисми ахлат билан ўзгармаган кўринишда ва шунингдек метаболитлар шаклида чиқарилади. Ибупрофен организмда тўпланмайди. Қўлланиши- Турли генезли юқори тана ҳарорати мавжуд бўлган қуйидаги холатларда:
- шамоллаш касалликлари
- ўткир респиратор вирусли инфекциялар
- грипп
- ангина (фарингит)
- тана ҳарорати ошиши билан бирга кечадиган болалар юқумли касалликлари
- поствакцинал реакциялар.
- Қуйидаги ҳолатларда турли сабабларга кўра пайдо бўлган кучсиз ва ўртача интенсивликдаги оғриқ синдроми:
- ўрта қулоқ яллиғланганда қулоқ оғриши
- тиш оғриши, тишларнинг оғриқли ёриб чиқиши
- бош оғриши, мигренлар
- мушаклар, бўғимлардаги оғриқлар
- таянч-ҳаракат аппарат жароҳатланишларида қўлланилади.
- Флакон қопқоғини бураш лозим (пастга босиш ва соат милларига тескари равишда буралади).
- Дозаторни флакон тешигига кучли босиш керак.
- Флаконни яхшилаб чайқатиш керак.
- Дозаторни тўлдириш учун флакон тубини тепага қилиб айлантириш керак, сўнгра эҳтиёткорлик билан поршенни пастга тушириб, ўлчов шкаласининг керакли жойигача суспензия билан тўлдириш керак.
- Флаконни бошланғич ҳолатига келтирилсин ва эҳтиёткорлик билан дозаторни бураб, флакондан чиқариб олинсин.
- Дозатор учини гўдак оғзига киритиш лозим, сўнгра секинлик билан поршенни босиб, эҳтиёткорлик билан дозатор ичидаги суюқлик сиқиб чиқарилсин.
- Қўлланилгандан сўнг, флаконни бураб ёпилувчи қопқоғи билан ёпиш керак, дозаторни эса ювиш ва қуритиш зарур.
Ножўя таъсирлари
Ибуфен® Форте одатда яхши ўзлаштирилади, лекин қўлланганда ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин. Дори воситасини рецептсиз бериладиган дозаларда қисқа муддатда қўллаганда қуйидаги самаралар кузатилиши мумкун. Ибупрофенни узоқ муддат қўллаш давомида ёки бошқа кўрсатмалар бўлганда, бошқа ножўя самаралар кузатилиши мумкин. Ножўя таъсирлар қуйидаги аниқлагичлардан фойдаланилган ҳолда учраш тез-тезлиги бўйича таснифланган: жуда тез-тез (ҳар 10 пациентдан 1 нафаридан кўпида), тез-тез (ҳар 100 пациентдан 1-10 нафаридан кўпида), тез-тез эмас (ҳар 1000 пациентдан 1-10 нафаридан кўпида), кам ҳолларда (ҳар 10 000 пациентдан 1-10 нафаридан кўпида), жуда кам ҳолларда (ҳар 10 000 пациентдан 1 нафаридан камида), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлашнинг иложи йўқ). Инфекцион ва паразитар касалликлар: Жуда кам ҳолларда: ностероид яллиғланишга қарши препараталарни қўўлаш билан боғлиқ бўлган инфекцион-яллиғланиш реакциялари ҳақида айтиб ўтилган (масалан, некротик фасциитнинг пайдо бўлиши). Эҳтимол, бу ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг таъсир қилиш механизми билан боғлиқ. Агар препаратни қўллаш вақтида инфекция симптомлари пайдо бўлса ёки кучайса, пациент дарҳол шифокорга мурожаат қилиши керак. Инфекцияларга қарши даволашни қўллашга (антибиотикотерапия) кўрсатма борлигини баҳолаш зарур. Ибупрофенни қўллаш вақтида бошнинг энса қисм мушакларининг ригидлиги, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, иситмали титроқ ёки онг бузилишлари билан кечувчи асептик менингит симптомлари кузатилган. Афтидан, бунга мойилликни аутоиммун бузилишлари бўлган пациентлар намоён қилишади (SLE, боғловчи тўқиманинг аралаш касаллиги). Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда: қон морфологияси кўрсаткичларининг бузилиши (камқонлик, лейкопения, тромбоцитопения, панцитопения, агранулоцитоз). Илк симптомлар бўлиб иситмали титроқ, томоқдаги оғриқ, сиртқи стоматит, гриппсимон симптомлар, толиқиш, бурундан қон кетиши ва тери қон кетишлари ҳисобланади. Узоқ муддатли муолажада қон морфологияси кўрсаткичларини мунтазам текшириб туриш керак. Иммун тизими томонидан бузилишлар: Тез-тез эмас: тери тошмаси ва қичишиш билан кечувчи аллергик реакциялар, шунингдек бўғилиш ҳуружлари (артериал босимнинг пасайиши билан биргаликда содир бўлиши мумкин). Бундай ҳолатларда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш ва Ибуфен®Форте ни бошқа қабул қилмаслик керак. Жуда кам ҳолларда: тизимли оғир аллергик реакциялар. Улар юз шиши, тил шиши, нафас йўллари ўтказувчанлигининг бузилиши билан кечувчи димоқнинг ички шиши, нафас етишмовчилиги, тахикардия, артериал босимнинг пасайиши, жумладан ҳаёт учун хавф солувчи шок кўринишларида юзага чиқиши мумкин. Агар препаратни илк қўллагандан сўнг юзага чиқиши мумкин бўлган юқорида кўрсатилган симптомлардан бири пайдо бўлса, шошилинч тиббий ёрдам зарур. Рухият бузилишлари: Жуда кам ҳолларда: психотик реакциялар, депрессия. Нерв тизими томонидан бузилишлар: Тез-тез эмас: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, уйқучанлик, ҳаяжон, таъсирчанлик ва чарчоқ ҳисси. Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: Тез-тез эмас: кўришнинг бузилиши. Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлар: Кам ҳолларда: қулоқларда шовқин. Юрак томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда: юрак уришини ҳис қилиш, юрак етишмовчилиги. Қон-томирлар томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда: артериал гипертензия. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: Тез-тез: жиғилдон қайнаши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, газ ажралиши билан кечувчи метеоризм, қабзият ва жуда кам ҳоллардан камқонликка олиб келиши мумкин бўлган меъда-ичак йўлларидан кучсиз қон кетиши. Тез-тез: потенциал равишда қон кетишлар ва перфорация билан кечувчи меъда-ичак йўлларининг яраланишлари. Ярали стоматит, колитнинг зўрайиши ва Крон касаллиги, гастрит. Жуда кам ҳолларда: эзофагит, панкреатит, ичакнинг мембраноз торайишларининг ҳосил бўлиши. Қориннинг қуйи қисмида ўткир оғриқ, қатронсимон ахлат ёки қон аралаш қусиш пайдо бўлган ҳолатда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда: жигар фаолиятининг бузилиши, айниқса давомий қўлланганда; жигар етишмовчилиги, ўткир гепатит. Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: Тез-тез эмас: турли тери тошмалари. Жуда кам ҳолларда: эксфолиатив дерматит, буллёз реакциялар, жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз каби оғир тери реакциялари. Якка ҳолатларда, сувчечак вируси билан зарарланганда юмшоқ тўқималарга тааллуқли оғир тери инфекциялари ва асоратлари пайдо бўлиши мумкин. Тез-тезлиги номаълум: препаратнинг эозинофилия ва тизимли симптомлар билан бирга кечувчи реакциялари (DRESS синдроми), ўткир умумий экзантематоз пустулез (AGEP). ёруғликка юқори сезувчанлик реакцияси. Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: Кам ҳолларда: буйрак тўқималарининг шикастланишлари (некротик папиллит) ва қонда сийдик кислотаси концентрациясининг ортиши ҳам содир бўлиши мумкин. Жуда кам ҳолларда: шишлар пайдо бўлиши, айниқса артериал гипертензия ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда; нефротик синдром, ўткир буйрак етишмовчилиги билан бирга кечиши мумкин бўлган интерстициал нефрит. Шунинг учун буйраклар функциясини мунтазам текшириб туриш керак. Клиник тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, ибупрофенни айниқса юқори дозаларда (2400 мг/сутка) қўллаш артериал тромботик асоратларнинг аҳамиятсиз ортиш хавфи билан боғланиши мумкин (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт). Исталган, жумладан йўриқномада келтирилмаган ножўя (ноодатий) самараларнинг пайдо бўлганлиги ҳақида даволовчи шифокорга хабар бериш керак.Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ибуфен®Форте препаратини қуйидаги пациентларда қўллаш мумкин эмас:- ибупрофен ёки препаратнинг исталган бошқа ёрдамчи моддаcига юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар;
- бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) га юқори сезувчанлиги бўлган пациенлар;
- илгари ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП)ни қабул қилинганда тумов, эшакеми ёки бронхиал астма кўринишида аллергия симптомларини пайдо бўлиши;
- НЯҚП қўллангандан сўнг меъда ва (ёки) ўн икки бармоқли ичакнинг зўрайиш босқичидаги ёки анамнезидаги перфорация ёки қон кетиши билан кечувчи фаол яра касаллиги бўлган пациентлар;
- оғир жигар етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги ёки оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар (NYHA таснифи бўйича IV синф);
- бир вақтда бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, жумладан ЦОГ-2 ингибиторларини қабул қилаётган пациентлар (ножўя самаралар пайдо бўлишининг юқори хавфи мавжуд);
- мия қон томирларидан қон кетиши ёки бошқа ўткир қон кетишлари бўлган пациентлар;
- геморрагик диатези ёки қон ҳосил қилиш тизимининг ноаниқ генезли бузилишлари бўлган пациентлар,
- оғир даражада сувсизланган пациентлар (қусиш, диарея ёки етарли миқдордаги суюқликни қабул қилмаганлик билан чақирилган);
- ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
- Бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар; чунки бир нечта НЯҚПни бир вақтда қўллаш, синергик таъсир оқибатида меъда-ичак йўлларининг яраланиши ва қон кетиш хавфини ошириши мумкин.
- Ацетилсалицил кислотаси: ибупрофен ва ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда муолажа ўтказиш, умуман олганда, ножўя самараларнинг зўрайиш эҳтимоли туфайли, тавсия қилинмайди. Тажриба маълумотлари шуни кўрсатадики, мажмуавий муолажа ўтказилган ҳолатда ибупрофен ацетилсалицил кислотасининг кичик дозаларининг тромбоцитлар агрегациясига нисбатан самарасини рақобатли сўндириши мумкин. Ушбу маълумотларнинг клиник аҳамияти бўйича мавҳумлик мавжуд бўлгани билан ибупрофенни мунтазам, узоқ муддат қабул қилиш ацетилсалицил кислотаси кичик дозаларининг кардиопротекторлик самарасини пасайтириши мумкинлиги потенциал эҳтимолини истисно қилиш керак эмас. Ибупрофен қабул қилинганда, вақт ўтган сари клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлашув эҳтимоли жуда кам;
- гипотензив препаратамлар: НЯҚП қоннинг артериал босимини пасайтирувчи препаратлар таъсирининг самарадорлигини пасайтириши мумкин;
- сийдик ҳайдовчи препаратлар: сийдик ҳайдовчи препаратлар самарадорлигининг пасайиши бўйича кам сонли исботлар мавжуд;
- антикоагулянтлар: НЯҚП қон қовушишини пасайтирувчи препаратлар таъсирини кучайтириши мумкин;
- литий ва метотрексат: НЯҚП қон плазмасида ҳам литий, ва ҳам метотрексат концентрациясининг ошишини чақириши мумкин, қон плазмасида литий ва метотрексат концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади;
- зидовудин: ибупрофен ва зидовудин билан бир вақтда даволанган пациентларда қон кетиш давомийлигининг узайиши бўйича далиллар мавжуд;
- кортикостероидлар: меъда-ичак йўллари соҳасида ножўя таъсирлар хавфи ортади;
- дигоксин: қон зардобида дигоксин концентрацияси ортиши мумкин;
- фенитоин: қон зардобида фенитоин концентрацияси ортиши мумкин;
- циклоспорин: айрим НЯҚП бир вақтда қабул қилинган ҳолатда, циклоспорин қабул қилиш оқибатида буйракларни шикастловчи таъсир хавфи ортади. Буни циклоспорин ва ибупрофенни бир вақтда қўллаш ҳолатида ҳам истисно қилиб бўлмайди;
- такролимус: нефротоксик таъсир хавфи ортади;
- хинолон гуруҳи антибиотиклари: НЯҚПлар хинолонлар гуруҳи антибиотикларини қўллаш билан боғлиқ бўлган тиришишлар хавфини ошириши мумкин;
- пробенецид ва сульфинпиразон: пробенецид ёки сульфинпиразон ибупрофеннинг чиқарилиши секинлаштириши мумкин;
- антитромбоцитар препаратлар ва серотонинни қайта қамраб олишнинг айрим селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ): меъда-ичак йўлларидан қон кетишининг пайдо бўлиш хавфи ортади.
- мифепристон: мифепристон қўллангандан сўнг 8-12 кун давомида НЯҚПни қўллаш мумкин эмас, чунки НЯҚП унинг таъсирини сусайтириши мумкин;
- калий тежовчи диуретиклар: бир вақтда қўллаш гиперкалиемия пайдо бўлишига олиб келиши мумкин (қон зардобида калий концентрациясини текшириш тавсия этилади).
Махсус кўрсатмалар
Препарат қўлланилганда қуйидагиларга пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур:- тизимли қизил югурак ва боғловчи тўқиманинг аралаш касаллиги – асептик менингитнинг юқори хавфи,
- МИЙ касалликлари, шунингдек ичакнинг сурункали яллиғланиш касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги),
- гипертония ва (ёки) юрак фаолиятининг бузилиши, чунки НЯҚП қабул қилиш билан боғлиқ бўлган суюқликнинг тутилиши ва шишлар ҳақида хабар берилган,
- порфиринлар метаболизмининг туғма бузилишлари (масалан, ўткир тез ўтиб кетувчи порфирия),
- бевосита жарроҳлик операциясидан сўнг,
- буйраклар функциясининг бузилиши,
- жигар функциясининг бузилиши,
- қон ивишиниг бузилиши (ибупрофен қон кетиш вақтини узайтириши мумкин),
- бошқа моддаларга аллергияси бўлган пациентларда, чунки Ибуфен®Форте препаратини қабул қилиш уларда гиперсезувчанлик реакцияларининг юқори хавфини чақириши мумкин,
- тошмали иситма, бурунда полиплар ёки нафас олишнинг сурункали обструктив бузилишлари, чунки уларда аллергик реакцияларнинг ривожланиш хавфи юқори бўлади. Ушбу реакциялар бўғилиш ҳуружлари (шартли равишда аспиринли астма деб аталади), Квинке шиши ёки эшакеми шаклида пайдо бўлиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши
Доза ошириб юборилганда қуйидагилар пайдо бўлиши мумкин: кўнгил айниши, қориннинг қуйи қисмида оғриқ ёки ич кетиш, қулоқларда шовқин, бош оғриғи, меъда ёки ичакдан қон кетиши, апноэ ва қон босимининг пасайиши. Оғир заҳарланиш марказий нерв тизимига таъсир кўрсатади ва уйқучанлик, жуда кам ҳолатларда эса ҳаяжон ва дезориентация ёки кома билан намоён бўлади. Жуда кам ҳолларда тиришиш ҳуружлари юзага чиқиши мумкин. Оғир заҳарланишларда метаболик ацидоз пайдо бўлиши, протромбин вақти эса узайиши мумкин. Қуйидагилар пайдо бўлиши мумкин: ўткир буйрак етишмовчилиги ёки жигарнинг зарарланиши. Астмаси бўлган пациентларда а стма симптомларининг зўрайиши содир бўлиши мумкин. Препарат буюрилгандагига нисбатан юқорироқ дозада қўлланилган ҳолатда дарҳол шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.Чиқарилиш шакли
ПЭТФ дан тайёрланган адаптерли, болалар учун хавфсиз тиқинлаб қўйилган, очишни назорат қилувчи ҳалқали полиэтиленли бураладиган қопқоқли флаконларда 100 мл ёки 40 мл дан препарат. Ҳар бир флаконга ёрлиқ ёпиштирилади. Картон қутига 1 тадан флакон жойлаштирилади. Қутиларга тасдиқланган тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномалар ва перорал юбориш учун шприц жойлаштирилади.Сақлаш шароити
Оригинал ўрамда ёруғликдан химоя қилиш мақсадида 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Маҳкам ёпилган флаконда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.Яроқлилик муддати
2 йил.Очилган флаконни 6 ой давомида ишлатиш керак
Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз. Рўйҳатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг эгаси Pharmaceutical Works POLPHARMA S.A. Пельплиньска кўч, 19, 83-200 Старогард Гданьски, Полша Ишлаб чиқарувчи Pharmaceutical Works POLPHARMA S.A. Medana Branch in Sieradz Владислав Локетка кўч, 10, 98-200 Серадз, Полша Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили: “Польфарма” АЖ ваколатхонаси, Тошкент ш., Фидокор кўчаси, 32 Тел.: + 99897 107 55 99 Жавоб бериш қурилмаси рақами: + 99871 205 10 48 Электрон почта манзили: info.uzbekistan@santo.uzИбуфен® Юниор
Ибуфен® Юниор
Препаратнинг савдо номи: Ибуфен® Юниор Таъсир этувчи модда (ХПН): ибупрофен (ibuprofen) Дори шакли: юмшоқ капсулалар Таркиби Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 200 мг ибупрофен; ёрдамчи моддалар: макрогол 600, калий гидроксиди, тозаланган сув; желатин капсула: суюқ мальтитол, кристалланмайдиган суюқ сорбитол, желатин, тозаланган сув. Таърифи: овал шаклли, оч сариқ рангли, қовушқоқ суюқлик сақловчи желатин капсулалар. Фармакотерапевтик гуруҳи: яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши препаратлар (НЯҚП), пропион кислотасининг ҳосилалари. АТХ коди: М01АЕ01 Фармакологик хусусиятлари Ибупрофен пропион кислотасининг ҳосиласидир. Оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Ибупрофеннинг таъсир механизми энг аввало, арахидон кислотасини простагландинлар, простациклин ва тромбоксанга айланишинишини бошқарувчи фермент - циклооксигеназа (ЦОГ) нинг фаоллигини пасайтириш ҳисобига простагландинлар биосинтезини сусайтириши билан боғлиқ. Бунда арахидон кислотасининг метаболизмини циклооксигеназали йўлини қайтмас тормозланиши натижасида простагландинларни ҳосил бўлиши камаяди. Яллиғланиш жойида простагландинларнинг концентрациясини камайиши брадикинин, эндоген пирогенлар, бошқа биологик фаол моддалар, кислород ва NO радикалларини ҳосил бўлишини камайиши билан кечади. Бу яллиғланиш жараёнини сусайишига олиб келади (ибупрофеннинг яллиғланишга қарши самараси) ва оғриқ рецепциясини камайиши билан кечади (оғриқ қолдирувчи самараси). Цереброспинал суюқликда простагландинларнинг концентрациясини камайиши тана ҳароратини нормаллашишига олиб келади (антипиретик самара). Фармакокинетикаси Перорал қўлланилгандан кейин ибупрофеннинг 80% дан ортиғи овқат ҳазм қилиш йўлларидан сўрилади. Препаратнинг 90% қон плазмаси оқсиллари (асосан альбуминлар) билан боғланади. Қон плазмасида максимал концентрациясига эришиш вақти оч қоринга қабул қилинганда - 45 минут, овқатдан кейин қабул қилинганда – 1,5-2,5 соат; синовиал суюқликда – 2-3 соат бўлиб, у ерда қон плазмасидагига қараганда каттароқ концентрациялари ҳосил бўлади. Препарат организмда тўпланмайди. Ибупрофен асосан жигарда метаболизмга учрайди. Препаратнинг 60-90% буйрак орқали метаболитлар ва уларнинг глюкурон кислотаси билан бириккан маҳсулотлари шаклида, камроқ даражада сафро билан чиқарилади ва 1% дан ортиғи ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Бир марталик доза қабул қилинганидан кейин препарат 24 соат давомида тўлиқ чиқарилади. Қўлланилиши
- Қуйидагилардаги кучсиз ва ўртача жадалликка эга келиб чиқиши турлича бўлган оғриқ синдроми:
- ўрта қулоқ яллиғлангандаги қулоқ оғриғи;
- тиш оғриқлари, тишларни оғриқ билан чиқишида;
- бош оғриғи, мигрен;
- оғриқли хайз кўришлар,
- невралгиялар,
- ревматик оғриқлар,
- мушаклар ва бўғимларда оғриқлар;
- таянч-ҳаракат аппаратининг жароҳатларида қўлланилади.
- Қуйидагилардаги турли генезли тана ҳароратини ошиши:
- шамоллаш касалликларида,
- ўткир респиратор вирусли инфекцияларда,
- гриппда;
- ангинада (фарингитда);
- тана ҳароратини ошиши билан кечувчи болалар инфекцияларида;
- поствакцинал реакцияларда қўлланилади.
- Ибупрофенга, бошқа ностероид яллиғланишга қарши дори препаратларига (НЯҚП) ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан биронтасига ўта юқори сезувчанлик
- Ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларини (НЯҚП) қабул қилинганидан кейин анамнезида бронхоспазм, бронхиал астма, тумов, ангионевротик шиш ёки эшакеми кўринишидаги аллергияни борлиги;
- Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги ёки фаол босқичдаги ёки анамнездаги ярадан қон кетишлари (яра касаллигининг икки ёки ундан ортиқ кўринишлари ёки ярали қон кетиши).
- НЯҚП қўлланиши оқибатида қўзғалган, анамнездаги МИЙ дан қон кетиши ёки перфорацияда;
- Оғир жигар етишмовчилиги, оғир буйрак етишмовчилиги,
- Оғир юрак етишмовчилиги (NYHA таснифи бўйича IV синфи)
- Тана вазни 20 кг дан кам болалар
- Цереброваскуляр ёки бошқа қон кетишлар
- Геморрагик диатез
- Қон яратиш тизимининг ноаниқ генезли бузилишлари (масалан, тромбоцитопения)
- ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
- асептик менингитни ривожланиш хавфини ошиши туфайли, тизимли қизил югурик ва бириктирувчи тўқиманинг аралаш касаллигига чалинганлар
- меъда-ичак йўлларининг касалликлари бўлган ва ичакнинг яллиғланиш касалликлари бўлган пациентлар; чунки ушбу касалликлар зўрайиши мумкин (носпецифик ярали колит, Крон касаллиги)
- анамнезида артериал гипертензия ва (ёки) юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда даволашни бошлашдан олдин эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки НЯҚП билан даволаниш оқибатида суюқликлар ретенцияси, гипертензия ва шишларни пайдо бўлиши кузатилади
- буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда, чунки буйрак етишмовчилиги кучайиши мумкин
- жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда
- Қон ивиш тизими бузилишлари бўлган пациентларда (ибупрофен қон кетиши вақтини узайтириши мумкин).
- ҳомилага:
- юрак-ўпка токсиклиги (артериал йўлни муддатидан олдин ёпилиши ва ўпка гипертензиясини ривожланиши)
- буйрак функциясини бузилиши, бу олигогидрамнион билан кечувчи буйрак етишмовчилигигача авж олиб бориши мумкин
- ҳомиладорликни сўнгида онага ва янги туғилган чақалоққа таъсири:
- қон кетиш вақтини ошиши, антиагрегант самара, бу ҳаттоки жуда кичик дозалар қўлланилганда ҳам юз бериши мумкин.
- бачадонни қисқаришини сусайиши, бу туғруқ акти давомийлигинини кечикишига ва узайишига олиб келиши мумкин.