Азитро
Азитро
TEST
TEST
Препаратнинг савдо номи: АкваДетрим® Таъсир этувчи модда (ХПН): холекальциферол Дори шакли: юмшоқ капсулалар Таркиби: 1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: холекальциферол 10000 ХБ; ёрдамчи моддалар: рафинирланган сафлор ёғи капсула: желатин, глицерол, тозаланган сув. Таърифи: оч сариқ рангли суюқлик билан тўлдирилган, овал шаклидаги оч сариқ рангли, чокли юмшоқ желатин капсулалар. Фармакотерапевтик гуруҳи: Д витамини ва унинг ҳосилалари. АТХ коди: А11CC05 Фармакологик хусусиятлари Фармакодинамикаси Д витаминининг асосий вазифаси кальцитонин ва паратгормон билан биргаликда кальций метаболизми ва фосфатлар алмашинувини бошқаришдир. Д3 витамини нафақат антирахит омил ҳисобланиб, барча органимзнинг нормал функциясини юритиш ва иммунитет учун муҳимдир. Д витамини таъсир кўрсатувчи энг муҳим аъзолар ва тизимлар бўлиб ичак, буйраклар ва суяк-мушак тизими ҳисобланади. Ичакда Д витамини Ca2+ иони ва фосфатлар сўрилишини фаоллаштиради, буйракларда ионларнинг қайта сўрилишига ёрдам беради, суяк тўқимасида мобилизация қилади ва минерал тузларнинг йиғилишига ёрдам беради. Кальций ионларининг миқдори мувофиқ мушак тонуси, нерв импульсларининг узатилиши ва қоннинг қуйилишини таъминловчи муҳим биокимёвий жараёнларга таъсир кўрсатади. Овқатда Д витаминининг танқислиги, унинг сўрилишининг бузилиши, кальций ионларининнг етишмовчилиги, жигар касалликлари, айрим дори воситаларини қабул қилиш, шунингдек қуёш нурлари таъсирининг бўлмаслиги болалар организмнинг жадал ўсиш даврида рахит, катталарда эса остеопороз, мушаклар кучсизлиги, репродуктив саломатлик бузилиши олиб келади. Рахит олдини олишси учун Д витаминини қабул қилиш кўпчилик гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун зарурдир. Остеопороз тез-тез кузатиладиган постменопаузадаги аёллар, гормонал ўзгаришлар туфайли, Д витаминининг суткалик дозасини оширишлари керак. Д3 витамини ишқорий фосфатазани фаоллаштиради. Рахитни даволаш даврида ишқорий фосфатаза фаоллигининг пасайиши Д витаминини тўғри қўлланаётганлигининг кўрсаткичи бўлиши мумкин. Д витаминига шахсий эҳтиёжни таъминлашда, организмга витамин тушишининг барча манбаларини инобатга олиш керак. Фармококинетикаси Д витаминининг меъда-ичак йўлларида сўрилиши ўт кислоталари иштирокида, асосан ингичка ичакда пассив диффузия орқали амалга ошади. Қабул қилинган дозанинг 50 дан 80% гача сўрилади. Сўрилгандан сўнг жигар ва буйракларда гидроксилизация содир бўлади, натижада Д витамининг фаол шакли – кальцитриол ҳосил бўлиб, ўзига хос зардоб оқсил-ташувчилар (α2-глобулинлар) иштирокида нишон тўқималарга (ичак, суяклар, буйраклар, қалқонсимон олди безлари) узатилади. Қондаги ярим чиқарилиш даври бир неча кунни ташкил қилади ва буйрак касалликлари ҳолатида узайиши мумкин. Д витамин ива унинг метаболитлари асосан ўт суюқлиги билан чиқарилади. Д витамини метаболизмининг якуний маҳсулоти – кальцитриол кислотаси эса сийдик билан чиқарилади. Холекальциферол плацентар тўсиқдан ўтади ва кўкрак сути билан ажралади. Қўлланилиши Катталарда Д витамини танқислиги ва Д витамини танқислиги билан боғлиқ бўлган ҳолатларни даволашда қўлланади. Изоҳ: Д витамини танқислиги 25-гидрокси-холекальциферол (25(ОҲ)Д) <20 нг/мл (<50 нмоль/л) даражаси билан аниқланади; Д витаминининг мувофиқ таъсирини таъминлаш учун кўзланган концентрацияси 30-50 нг/мл (75-125 нмоль/л)га тенглиги билан аниқланади. Қўллаш усули ва дозалари Дозалаш тартиби ва қўллаш схемаси ҳар бир пациентнинг клиник хусусиятларига биноан индивидуал равишда белгиланади. Дозалар Катталар Катталарда Д витамини танқислиги лаборатория усулида тасдиқланган ҳолатларда 1-3 ой давомида суткада 10000 ХБ (1 капсула) дозасини ташкил этади, пациент ёши ва тана вазнига кўра, кейинги қўллаб-қуваттолвчи 2000 ХБ/кун дозасини ёки 10000 ХБ/ҳафтасига дозаларини қабул қилиши билан. Даволаш шифокор назорати остида олиб борилади. Семизлиги бўлган (ТВИ 30 кг/м2 ва баланд) катта ёшдаги пациентларга семизликнинг даражасига кўра, янада кўпроқ самарани бир маромда тутиб турувчи дозаси керак бўлиши мумкин, масалан, 4000 ХБ. Кўзланган концентрацияси 25(ОҲ)Д муваффақ бўлганликга ишонч ҳосил қилиш учун, ҳамда самарани бир маромда тутиб турувчи даволашни қўллашни бошлаш учун кейинги 25(ОҲ)Д кўрсатгичини аниқлашдаги кузатувларни, даволаш бошланганидан сўнг 3 ойдан кейин ёки вақтлироқ амалга оширган афзалроқ. 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ва болаларда қўллаш: 18 ёшга бўлган ўсмирлар ва болаларда қўллаш тавсия қилинмайди. Жигар функцияси бузилгандаги дозалар: Дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ. Буйраклар функцияси бузилгандаги дозалар: АкваДетрим® препаратни буйраклар функциясини оғир бузилиши кузатилган пациентларда даволовчи шифокор назоратисиз қабул қилиш мумкин эмас. Бундан ташқари, таркибида Д витамини бўлган (холекальциферол), бошқа препаратлар, озуқавий қўшимчалар ва озиқ - овқат маҳсулотлари ёки бошқа метаболитлари ва Д витаминининг аналогларини, даволовчи шифокор назоратисиз қўллаш мумкин эмас. Қўллаш усули Препарат ичга қабул қилиш учун мўлжалланган. Имкон қадар, асосий таом қабул қилиниши вақтида, капсулаларни бутунлигича сув билан қабул қилиш керак. Ножўя таъсирлари Ножўя таъсирлари, уларнинг учраш тез-тезлиги даражаси бўйича таснифланган: баъзида (≥1/1,000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10,000 дан <1/1,000 гача) ёки учраш тез-тезлиги даражаси номаълум (содир бўлиш даражасини мавжуд маълумотларга биноан аниқлаб бўлмайди). Иммунитет тизими томонидан бузилишлар Тез-тезлиги номаълум: юқори сезувчанлик реакциялари, ангионевротик шиш ёки хиқилдоқ шиши кабилар. Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: кальций концентрациясининг қонда ва сийдикда ошиши. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Тез-тезлиги номаълум: қабзият, метеоризм, кўнгил айниши, қориндаги оғриқ, диарея. Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Кам ҳолларда: қичима, тошмалар ва эшак эми. Ножўя реакциялар ҳолатлари ҳақида хабарлар Препарат муомалага киритилиши билан шубҳа туғдирган ножўя таъсирлари юз берган ҳолатлар ҳақида хабар бериш зарур. Бу препаратни фойда/ҳатар ўзаро нисбати ҳақида мониторинг ўтказиш имконини беради. Тиббий ходимлар барча шубҳа туғдирган ножўя таъсирларлар ҳақида хабар беришлари лозим. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар - препаратнинг фаол моддаси ёки исталган ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик; - гиперкальцемия ва (ёки) гиперкальциурия; - буйрак - тош касаллиги ва (ёки) буйраклар кальцинози; - оғир буйрак етишмовчилиги; - Д гипервитаминози; - 18 ёшгача бўлганлар; - ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Дориларнинг ўзаро таъсири Тиришишга қарши препаратлар (масалан, фенитоин) ёки барбитуратларни ( ва яна жигар ферментлари фаоллигини индуцияловчи бошқа препаратлар) ёндош қўллаш Д витаминининг метаболик инакцивацияси натижасида, уни самарадорлигини пасайтиришга олиб келиши мумкин. Буйраклар орқали кальций чиқарилишини пасайтирувчи тиазид диуретиклари билан даволаш ҳолатларида, қон зардобидаги кальций даражасини мониторинг қилиш тавсия қилинади. Глюкокортикоидлар билан бир вақтда қўлланилганда, Д витамини самарадорлиги пасайиши мумкин. Таркибида ангишвонагул препаратлардан ташкил топган препаратлар ёки бошқа юрак гликозидлари билан даволаш даврида Д витаминини биргаликда қўллаш юрак гликозидлари заҳарлилик ҳавфини кучайтириши мумкин (аритмиялар юзага келиши). Шифокорнинг жиддий назорати керак бўлади, ҳамда зарур ҳолларда қон зардобидаги кальций даражаси мониторинги ва ЭКГ қилиш зарур. Холестирамин, холестипола гидрохлорид, орлистат ёки сурги дорилари, масалан, вазелин ёғи каби препаратларни ёндош қўллаш, меъда — ичак йўлларида Д витамини сўрилишини камайтириши мумкин. Таркибида имидазол бўлган актиномицин ситотоксик воситаси ва замбуруғларга қарши препаратлар Д витамини билан ўзаро таъсирланиши натижасида 25-гидроксивитамин-Д буйраклар ферменти 25-гидроксивитамин-Д-1-гидроксилаза таъсири остида 1,25-дигидроксивитамин-Д айланишини тўхтатади. Рифампицин ёки изониазидларни ёндош қўллаш Д витамини таъсирини камайтириши мумкин. Бир вақтда таркибида магний бўлган антацид воситаларини Д витамини билан бирга қўллаш гипермагниемия ҳолатини юзага келтириши мумкин. Бир вақтда Д витамини ва таркибида алюминий бўлган антацид воситаларини қўллаш, алюминий концентрацияси ошишига сабаб бўлиши мумкин, бу эса суякларга оид заҳарланиш ҳавфини оширади. Бир вақтда бир нечта Д витамини аналогларини қўллаш унинг токсик таъсири ҳавфи ошишига олиб келади. Махсус кўрсатмалар Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда Д витаминини ихтиёткорлик билан қабул қилиш зарур. Шу боис, қондаги кальций ва фосфатлар миқдорини назорат қилиш жуда муҳим. Бундай ҳолларда юмшоқ тўқималари кальцийфикацияси ривожланиш ҳавфини ҳисобга олиш керак бўлади. Юрак қон-томир касалликлари бўйича даволанаётган пациентларда ихтиёткорлик билан қўллаш зарур. (Ангишвонагул препаратидан ташкил топган ёки юрак гликозидлари каби препаратлар билан даволаш ҳолатларида). Саркоидоз касаллиги билан касалланган пациентларда Д витамини унинг фаол шаклига нормадан кўп миқдорда қайта ўзгариши имкони борлиги туфайли Д витамини ихтиёткорлик билан қўлланиши зарур. Ушбу пациентларда кальцийнинг қон зардобидаги ва сийдикдаги миқдори мониторинг қилиниши керак. Д витаминининг умумий кунлик дозасини аниқлаш учун, таркибида Д витамини бўлган бошқа препаратларни, Д витамини билан тўйдирилган таомларни, ҳамда пациентнинг қуёшда қанча вақт бўлишини ҳисобга олиш керак. Д витамини қабули ва буйракларда конкрементлар ҳосил бўлишидаги сабабият исботи йўқ, аммо бундай ҳавфнинг юзага келиш ҳавфи тамоман мумкин, айниқса кальцийнинг ёндош қабулида. Қўшимча кальций қабули заруриятини, ҳар бир пациентда якка тартибда белгилаш лозим. Қўшимча кальций қабули жиддий тиббий назорат остида олиб бориш керак. Агар даволаш тадбири узоқ вақт давомида ўтказилаётган бўлса, ҳамда Д витаминининг кунлик дозаси 1000 ХБ дан катта дозани ташкил қилса, бундай ҳолларда кальцийнинг қон зардобидаги миқдорини назорат қилиш, ҳамда буйраклар функциясини мониторингини қон зардобидаги креатинин миқдорини аниқлаш ёрдамида олиб бориш зарур. Шу каби кузатувлар юрак гликозидлари ёки диуретиклар билан терапия ўтказилаётган кекса ёшдаги пациентларда муҳим аҳамиятга эга, ҳамда конкрементлар ҳосил бўлишининг катта ҳавфи бўлган пациентларда. Гиперкальциурия ҳолатларида (300 мг дан ошган (7,5 м/моль) / 24 соат) ёки буйраклар функциясини бузилишининг белгилари юзага келганда дозани камайтириш ёки даволашни тўхтатиш лозим. Даволаш мобайнида гиперкальцемияни олдини олиш учун шифокор назорати зарур. Ҳомиладорлик ва лактация Ҳомиладорликда қўлланилиши Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Фертилликка таъсири Д витамини тавсия этилган кунлик дозада қабул қилиниши натижасида фертилликга нохуш самараси мутлоқ кузатилмаган. Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Таъсир қилмайди. Дозани ошириб юборилиши Д витаминининг дозаси ўткир ёки сурункали ошириб юборилганда гиперкальцемия, қон зардобида ва сийдикда кальций концентрациясини ошиши кузатилиши мумкин. Гиперкальцемия симптомлари унчалик но одатий бўлмай, бошланғич босқичда кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиши, сўнгги босқичда эса қабзият, анорекция, тез-тез толиқишлик, бош оғриғи, мушаклар ва бўғинларда оғриқлар, мушак беқувватлиги, полидипция, полиурия, буйракларда тошларнинг ҳосил бўлиши, нефрокальциноз, буйраклар етишмовчилиги, юмшоқ тўқималар кальцийфикацияси, ЭКГ да турли хилдаги аритмиялар бўйича ўзгаришлар ва панкреатит кабилар кузатилади. Доза ошириб юборилишини даволаш Д витамини дозаси ошириб юборилгани натижасида ҳосил бўлган гиперкальцемия ҳолати бир неча ҳафта давомида нормаллашади. Гиперкальцемияни даволашда, Д витамининиг ҳар қандай кўринишини қабул қилишни, шунингдек, таомга қўшимча сифатида қўшишни, таом таркибида қабул қилишни, қуёшда юрмасликка ҳаракат қилиш кабиларни тўхтатиш керак. Кам миқдордаги кальцийли парҳез ёки кальцийсиз парҳез буюрилиши ҳақидаги саволлар ўрганиб чиқилиши лозим. Регидрадация, ҳамда диуретиклар билан даволаш, масалан адекват диурезни таъминлаш учун фуросемид препарати ҳақида саволлар кўриб чиқилиши керак. Шунингдек, кальцитонин ва кортикостероидлар билан қўшимча даволаш ҳақидаги савол қараб чиқилиши зарур. Д гипервитаминозида, гиперкальцемия кўрсаткичларини пасайтириш учун метастатиc кальцийфикация ҳавфи борлиги боис, фосфатлар инфузиясини ўтказиш мумкин эмас. Чиқарилиш шакли 15 капсуладан алюмин фольга ва ПВХ/ПВДХ блистерда. 2 ёки 4 дона блистерлар давлат ва рус тилидаги тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. Сақлаш шароитлари 30 ºC дан юқори бўлмаган хароратда, оригинал ўрамда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин! Яроқлилик муддати 2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин. Дорихоналардан бериш тартиби Рецепт бўйича. Рўйҳатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг эгаси: Pharmaceutical Works POLPHARMA S.A. Пельплиньска кўч., 19, 83-200 Старогард Гданьски, Польша. Ишлаб чиқарувчи Pharmaceutical Works POLPHARMA S.A. Medana Branch in Sieradz В. Локетка кўч, 10 98-200 Серадз, Польша Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили: «ПОЛЬФАРМА» АЖ ваколатхонаси, Тошкент ш., Фидокор кўч. 32 Тел.: +99897 107 55 99 Автожавоб рақами: +99871 205 10 48 Электрон почта манзили: info.uzbekistan@santo.uz
Препаратнинг савдо номи: АкваДетрим® Таъсир этувчи модда (ХПН): холекальциферол Дори шакли: юмшоқ капсулалар Таркиби: 1 капсула 2000 ХБ қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: холекальциферол 2000 ХБ; ёрдамчи моддалар: рафинирланган сафлор ёғи капсула: желатин, глицерол, тозаланган сув. 1 капсула 4000 ХБ қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: холекальциферол 4000 ХБ; ёрдамчи моддалар: рафинирланган сафлор ёғи капсула: желатин, глицерол, тозаланган сув. Таърифи: оч сариқ рангли суюқлик билан тўлдирилган, овал шаклидаги оч сариқ рангли, чокли юмшоқ желатин капсулалар. Фармакотерапевтик гуруҳи: Д витамини ва унинг ҳосилалари. АТХ коди: А11CC05 Фармакологик хусусиятлари Фармакодинамикаси Д витаминининг асосий вазифаси кальцитонин ва паратгормон билан биргаликда кальций метаболизми ва фосфатлар алмашинувини бошқаришдир. Д3 витамини нафақат антирахит омил ҳисобланиб, барча органимзнинг нормал функциясини юритиш ва иммунитет учун муҳимдир. Д витамини таъсир кўрсатувчи энг муҳим аъзолар ва тизимлар бўлиб ичак, буйраклар ва суяк-мушак тизими ҳисобланади. Ичакда Д витамини Ca2+ иони ва фосфатлар сўрилишини фаоллаштиради, буйракларда ионларнинг қайта сўрилишига ёрдам беради, суяк тўқимасида мобилизация қилади ва минерал тузларнинг йиғилишига ёрдам беради. Кальций ионларининг миқдори мувофиқ мушак тонуси, нерв импульсларининг узатилиши ва қоннинг қуйилишини таъминловчи муҳим биокимёвий жараёнларга таъсир кўрсатади. Овқатда Д витаминининг танқислиги, унинг сўрилишининг бузилиши, кальций ионларининнг етишмовчилиги, жигар касалликлари, айрим дори воситаларини қабул қилиш, шунингдек қуёш нурлари таъсирининг бўлмаслиги болалар организмнинг жадал ўсиш даврида рахит, катталарда эса остеопороз, мушаклар кучсизлиги, репродуктив саломатлик бузилиши олиб келади. Рахит олдини олишси учун Д витаминини қабул қилиш кўпчилик гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун зарурдир. Остеопороз тез-тез кузатиладиган постменопаузадаги аёллар, гормонал ўзгаришлар туфайли, Д витаминининг суткалик дозасини оширишлари керак. Д3 витамини ишқорий фосфатазани фаоллаштиради. Рахитни даволаш даврида ишқорий фосфатаза фаоллигининг пасайиши Д витаминини тўғри қўлланаётганлигининг кўрсаткичи бўлиши мумкин. Д витаминига шахсий эҳтиёжни таъминлашда, организмга витамин тушишининг барча манбаларини инобатга олиш керак. Фармококинетикаси Д витаминининг меъда-ичак йўлларида сўрилиши ўт кислоталари иштирокида, асосан ингичка ичакда пассив диффузия орқали амалга ошади. Қабул қилинган дозанинг 50 дан 80% гача сўрилади. Сўрилгандан сўнг жигар ва буйракларда гидроксилизация содир бўлади, натижада Д витамининг фаол шакли – кальцитриол ҳосил бўлиб, ўзига хос зардоб оқсил-ташувчилар (α2-глобулинлар) иштирокида нишон тўқималарга (ичак, суяклар, буйраклар, қалқонсимон олди безлари) узатилади. Қондаги ярим чиқарилиш даври бир неча кунни ташкил қилади ва буйрак касалликлари ҳолатида узайиши мумкин. Д витамин ива унинг метаболитлари асосан ўт суюқлиги билан чиқарилади. Д витамини метаболизмининг якуний маҳсулоти – кальцитриол кислотаси эса сийдик билан чиқарилади. Холекальциферол плацентар тўсиқдан ўтади ва кўкрак сути билан ажралади. Қўлланилиши 2000 ХБ дозаси учун
Препаратнинг савдо номи: Аквадетрим® витамин Д3 Таъсир қилувчи моддаси (ХПН): холекальциферол Дори шакли: ичга ичиш учун томчилар, эритма Таркиби: 1 мл (тахминан 30 томчи) эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 15 000 ХБ колекальциферол ёрдамчи моддалар: макрогол глицерилрицинолеат, сахароза, динатрий фосфат додекагидрат, лимон кислотаси моногидрати, арпабодиён хушбўйи, бензил спирти, тозаланган сув. Таърифи: Арпабодиён ҳидли ва таъмли, тиниқ, рангсиз суюқлик. Суюқлик опалесценциясига йўл қўйилади. Фармакотерапевтик гуруҳи: Д витамини ва унинг аналоглари. АТX коди: A11CC05 Фармакологик хусусиятлари Фармакодинамикаси Д витаминининг асосий роли кальцитонин ва паратгормон билан биргаликда кальций метаболизми ва фосфатлар алмашинувини бошқаришдир. Д3 витамини антирахит омил ҳисобланиб, қалқонсимон олди безларнинг нормал фаолият юритиши учун муҳимдир. Д витамини таъсир кўрсатувчи энг муҳим аъзолар ва тизимлар бўлиб ичак, буйраклар ва суяк-мушак тизими ҳисобланади. Ичакда Д витамини Ca2+ иони ва фосфатлар сўрилишини фаоллаштиради, буйракларда ионларнинг қайта сўрилишига ёрдам беради, суяк тўқимасида мобилизация қилади ва минерал тузларнинг йиғилишига ёрдам беради. Кальций ионларининг миқдори мувофиқ мушак тонуси, нерв импульсларининг узатилиши ва қоннинг қуйилишини таъминловчи муҳим биокимёвий жараёнларга таъсир кўрсатади. Овқатда Д витаминининг танқислиги, унинг сўрилишининг бузилиши, кальций ионларининнг етишмовчилиги, жигар касалликлари, айрим дори препаратларини қабул қилиш, шунингдек қуёш нурлари таъсирининг бўлмаслиги болалар организмнинг жадал ўсиш даврида рахит, катталарда эса остеомаляция ривожланишига олиб келади. Рахит профилактикаси учун Д витаминини қабул қилиш кўпчилик гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун зарурдир. Остеопороз тез-тез кузатиладиган постменопаузадаги аёллар, гормонал ўзгаришлар туфайли, Д витаминининг суткалик дозасини оширишлари керак. Д3 витамини ишқорий фосфатазани фаоллаштиради. Рахитни даволаш даврида ишқорий фосфатаза фаоллигининг пасайиши Д витаминини тўғри қўлланаётганлигининг кўрсаткичи бўлиши мумкин. Д витаминига шахсий эҳтиёжни таъминлашда, организмга витамин тушишининг барча манбаларини инобатга олиш керак. Фармакокинетикаси Д витаминининг меъда-ичак йўлларида сўрилиши ўт кислоталари иштирокида, асосан ингичка ичакда пассив диффузия орқали амалга ошади. Қабул қилинган дозанинг 50 дан 80% игача сўрилади. Сўрилгандан сўнг жигар ва буйракларда гидроксилизация содир бўлади, натижада Д витамининг фаол шакли – кальцитроил ҳосил бўлиб, ўзига хос зардоб оқсил-ташувчилар (a2-глобулинлар) иштирокида нишон тўқималарга (ичак, суяклар, буйраклар, қалқонсимон олди безлари) узатилади. Қондаги ярим чиқарилиш даври бир неча кунни ташкил қилади ва буйрак касалликлари ҳолатида узайиши мумкин. Д витамин ива унинг метаболитлари асосан ўт суюқлиги билан чиқарилади. Д витамини метаболизмининг якуний маҳсулоти – кальцитриол кислотаси эса сийдик билан чиқарилади. Ичакда Д3 витамини ёғли эритмаларга нисбатан сувли солюбилизатлар орқали яхшироқ сўрилади ва сувли эритмадаги витаминнинг катта миқдори жигарда тўпланади. Болаларда сувли эритма қўлланилгандан сўнг, ёғли эритма қабул қилгандагига нисбатан, қон зардобида Д витамини миқдорининг тезроқ ортиши кузатилади ва кальцийнинг каттароқ концентрацияларига эришилади. Колекальциферол плацентар тўсиқдан ўтади ва кўкрак сути билан ажралади. Қўлланилиши
Препаратнинг савдо номи: Аквадетрим® плюс Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ретинол, холекальциферол Дори шакли: ичга қабул қилиш учун томчилар Таркиби: 1 мл эритма (тахминан 34 томчи) қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: Ретинол пальмитати (А витамини) 20 000 ХБ Холекальциферол (D3 витамини) 10 000 ХБ Ёрдамчи моддалар: полисорбат 80, бензил спирти (0,015 г), глицерол, пропиленгликоль (0,1 г), лимон кислотаси моногидрати, натрий додекагидрат гидрофосфати, анис ароматизатори, тозаланган сув. Таърифи: тиниқ, сариқ рангли, анис ҳидли қовушқоқ суюқлик. Фармакотерапевтик гуруҳи: витаминлар. А ва D витаминлари мажмуаси. Фармакологик хусусиятлари Фармакодинамикаси Ёғда эрувчан витаминларга мансуб бўлган А витамини организмни ўсиш жараёни, эпителиал тўқималар ва шиллиқ қаватларни дифференциацияси ва фаолият кўрсатиши учун зарур. Эркин радикаллар билан боғланиб антиоксидант таъсир намоён қилади, цитопротектор самара кўрсатади. Қоронғида кўриш қобилиятини таъминловчи пигмент родопсинни ҳосил бўлиши жараёнида муҳим роль ўйнайди. Оқсиллар, углеводлар, стероид гормонлар метаболизмида иштирок этади. Тиреотроп гормон секрецияси ва тўқималарда тироксин нейтрализациясига таъсир кўрсатади. Жигарнинг энзим фаоллигини рағбатлантиради. А витамини танқислиги ксерофтальмияга, қоронғида кўришни ёмонлашиши, тери ва шиллиқ қаватларни қуришига олиб келади. Д3 витамини ва унинг метаболитлари қонда кальций ва фосфатларнинг физиологик концентрацияларини тутиб туришда иштирок этади. Улар паратгормон билан бирга меъда-ичак йўлларида кальцийни сўрилишини, буйрак каналчаларида кальций реабсорбциясини ва суяк тўқимасида остеокластларнинг фаоллигини оширади. Кальцийнинг тегишли даражасини тутиб туриш сабабли остеобластлар томонидан синтез қилинадиган суякнинг ҳужайралараро моддасини минерализацияси амалга ошади. Қонда кальцийнинг тегишли даражасини тутиб туриш ҳам нерв-мушак ўтказувчанлик учун муҳим аҳамиятга эга. А ва Д3 витаминларининг бирга таъсири D-VDR витаминининг стероид рецепторлари билан RXR (9-цис-ретинол кислотасининг рецептори) ва RAR (ретинол кислотаси) ретиноидлар рецепторлари билан димеризацияси оқибатида ҳосил бўлган гетеродимерни мавжудлиги билан боғлиқ. VDR-RXR гетеродимерлари ёрдамида A ва Д3 витаминлари транскрипция жараёнларини рағбатлантиради ва бирга организмда кўпгина жараёнларни бошқариб, оқсил синтези учун жавобгар худди шу генларнинг экспрессиясига таъсир кўрсатиши мумкин. Шу орқали 40 дан ортиқ оқсиллар синтези, шу жумладан эпидермис, кератин, мугузланган ҳужайралар оқсили, шунингдек ҳужайраларни ўсишини бошқарувчи орнитин-декарбоксилазани бошқариши исботланган. Д витамини рецептори агар 9-цис- ретинол кислотаси рецептори бўлмаса, Д3 витамини билан бирикувчи фрагментлар билан боғланмайди. А ва Д3 витаминлари бирга гетеродимер рецепторлари орқали ўзларининг таъсирини бошқаради, хужайралар пролиферацияси ва дифференциациясига шундай таъсир кўрсатади ва шунинг учун тери касалликларини даволашда қўлланади. А ва Д3 витаминлари мажмуасини қўллашга кўрсатма бўлиб псориаз, Т-лимфоманинг ўткир шакли, фолликуляр кератоз ҳисобланиши мумкин. Фармакокинетикаси А витаминини меъда-ичак йўлларидан сўрилиши жараёни тез амалга ошади. Сўрилиш асосан ингичка ичакда амалга ошади. Бу жараённинг самарадорлиги 60-90% ни ташкил қилади. А витамини давомли биологик ярим чиқарилиш даврига эга ва жигарда тўпланади (липоцитларда, гликолипопротеин комплексларда ретинол эфирлари шаклида). Қонга ажралишдан олдин ретинол эфирлари гидролизга учрайди, ажралаётган ретинол эса ретинол-боғловчи апооқсил билан боғланади. Жигарда тўпланмайдиган ретинол жигарда кўпгина метаболитларигача биотрансформацияга учрайди ва глюкурон кислотаси билан конъюгацияга учрайди, сўнгра ретинал ва ретинол кислотасигача оксидланади. А витамини метаболитлари буйраклар орқали чиқарилади. Метаболитларнинг бир қисми глюкурон кислотаси ёки таурин билан боғланади ва сафро билан чиқарилади. Д3 витаминини меъда-ичак йўлларида сўрилиши ўт кислоталари иштирокида, асосан ингичка ичакда пассив диффузияда амалга ошади. Юборилган дозанинг 50 дан 80% гачаси сўрилади. Плазмада Д3 витамини жигарда синтезланадиган специфик боғланадиган оқсил билан комплекс шаклида жигарга ташилади. Жигарда Д3 витамини 25 ҳолатда гидроксил гуруҳини қўшилишига учрайди ва тизимли қон оқимига такроран ажралиб чиқади, у ерда специфик альфа-2-глобулин билан боғланган шаклда бўлади. Д3 витаминини метаболик фаоллашиши асосан буйрак ва жигарда амалга ошади. Д3 витаминининг якуний маҳсулоти – кальцитриол кислотаси сийдик билан чиқарилади. Қўлланилиши - A ва Д3 витамини танқислиги холати; - тери ва шиллиқ қаватларнинг касалликлари (шу жумладан псoриаз, ихтиоз, онкологик касалликлар фонидаги дерматозлар) ни ёрдамчи даволашда қўлланади. Қўллаш усули ва дозалари Дозалаш. 4 хафталик даврдан ошган эмизикли чакалоклар ва болалар - суткада 2 томчидан буюрилади. Усмирлар ва катталар - суткада 2 томчидан буюрилади. Ҳомиладорлар ва эмизикли аёллар - суткада 2 томчидан буюрилади. Қўллаш усули Ичга қабул қилиш учун. Препарат бир қошиқ суюқлик билан бирга қабул қилинади. Изоҳ: 1 томчи 580 ХБ А витамини ва 290 ХБ D3 витамини сақлайди. Ножўя таъсирлари Витаминга кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1 000 гача) кузатиладиган юқори сезувчанлик ёки узоқ вақт давомида юқори дозаларда қўлланилганда Д гипервитаминози ёки А гипервитаминози деб номланувчи заҳарланиш кузатилиши мумкин. Д гипервитаминози симптомлари: Моддалар алмашинуви ва озиқланишни бузилишлари Тана вазнини камайиши. Руҳиятни бузилиши Депрессия, руҳий бузилишлар. Нерв тизими томонидан бузилишлар Бош оғриғи. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, қабзият. Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар Мушак ва бўғимларда оғриқ. Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Полиурия, нефролитиаз. Шунингдек қуйидагилар кузатилиши мумкин: оғизни қуриши, қонда ва/ёки сийдикда кальций даражасини ошиши, тўқималар кальцинози, бош айланиши, таъсирчанлик, дудуқланиш, сочларни тўкилиши, терини қуриши, қоринда оғриқ, анемия, тери ости тўқимаси шиши ва суяк-бўғимда оғриқ. Витаминлар бекор қилингандан кейин одатда ушбу симптомлар тўлиқ ўтиб кетади. А витаминини қўллашни давом эттириш жигарни шикастланиши сабабчиси бўлиши мумкин. Нохуш ножўя таъсир ҳолатлари ҳақида хабар бериш Бирон-бир ножўя оғирлашган ёки ушбу йўриқномада кўрсатилмаган бирон-бир ножўя таъсирн пайдо бўлган холатларда, улар ҳақида шифокор ёки фармацевтга хабар бериш керак. Тиббиёт ходимлари гумон қилинаётган барча ножўя таъсирлар ҳақида хабар беришлари керак. Ножўя таъсирлар ҳақидаги бундай хабарлар туфайли, препаратни қўллашнинг хавфсизлиги ҳақида тўлиқ маълумот тўплаш мумкин бўлади. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар Фаол моддаларга ёки бирон-бир ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлик. А гипервитаминози, Д3 гипервитаминози, буйрак етишмовчилиги, гиперкальциемия, кам сўрилиш синдроми. Юқори сезувчанлик реакцияси юзага келиши мумкинлигини эътиборга олиб, 4 хафталиккача бўлган болаларга буюриш мумкин эмас. Даволаш вақтида А и Д3 витаминларини сақловчи бошқа препаратларни қўллаш мумкин эмас. Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратнинг савдо номи: Амбро Таъсир этувчи модда (ХПН): амброксол Дори шакли: инъекция учун эритма 15 мг/2 мл, 2 мл Таркиби: 2 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 15,0 мг амброксол гидрохлориди (100% моддага қайта ҳисобланганда); ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси моногидрати, натрий хлориди, натрий гидрофосфати гептагидрати, 1М хлорид кислотаси, инъекция учун сув. Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик. Фармакотерапевтик гуруҳи: Шамоллаш симптомлари ва йўтални бартараф этиш учун қўлланадиган препаратлар. Балғам кўчирувчи препаратлар. Муколитиклар. Амброксол. АТХ коди: R05CB06. Фармакологик хусусиятлари Фармакодинамикаси Амбро - муколитик препарат. Секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирларга эга; бронхлар шиллиқ қаватидаги безларнинг сероз ҳужайраларини рағбатлантиради, альвеолалар ва бронхларда шиллиқнинг миқдорини ва юза фаол моддаларни (сурфактант) ни ажралиб чиқишини оширади; балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг бузилган нисбатини нормаллаштиради. Гидролизловчи ферментларни фаоллаштириб ва Клар ҳужайраларидан лизосомаларни ажралиб чиқишини кучайтириб, балғамнинг қовушқоқлигини пасайтиради. Хилпилловчи эпителийнинг ҳаракат фаоллигини оширади, мукоцилиар транспортни оширади. Фармакокинетикаси Амброксолни сўрилиши тез ва етарли даражада тўлиқ бўлиб, терапевтик диапазонида тўғри пропорционал боғлиқликка эга. Қон плазмасида таъсир этувчи модданинг максимал концентрациясига 30 минут – 3 соатдан кейин эришилади. Қон плазмасида препаратнинг тахминан 90% протеинлар билан боғланади. Амброксолни қон ва тўқималар ўртасида тақсимланиши тез юз беради, фаол моддаларнинг юқори концентрацияси ўпкада кузатилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври 7-12 соатни ташкил этади; тўқималарда тўпланиши аниқланмаган. Амброксол жигарда асосан конъюгация йўли билан метаболизмга учрайди. Буйрак орқали 90% сувда эрувчан метаболитлар ҳолида, 5% ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Оғир даражадаги СБЕ (сурункали буйрак етишмовчилиги) да Т1/2 узаяди, жигар фаолиятини бузилишида ўзгармайди. Қўлланилиши Амбро балғамнинг ажралиши ва кўчишини бузилиши билан кечувчи қуйидаги ўткир ва сурункали бронхопульмонал касалликлар секретолитик терапия мақсадида қулланилади:
There are many variations of passages of Lorem Ipsum available, but the majority have suffered alteration.
There are many variations of passages of Lorem Ipsum available, but the majority have suffered alteration.