SANTO компанияси фармацевтика бозорининг ижтимоий масъулиятли субйекти бўлиб, фаолиятини ҳалол ва виждонан олиб бориш учун юқори ахлоқий стандартларга еришишга интилади, шунингдек, ҳар қандай шакл ва кўринишдаги коррупсияни рад етиш сиёсатига қатъий риоя қилади.
Компаниянинг коррупсияга қарши сиёсати асосий қоидалар ва стандартларни, шунингдек, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва йўл қўймасликка, Компания фаолиятидаги коррупцион рискларни аниқлашга ва бартараф етишга қаратилган ҳуқуқий ва ташкилий чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Шунингдек, Компания ўз бизнес ҳамкорларидан давлат органлари ва учинчи шахслар билан муносабатларда Компания манфаатларини ифодалашда, шунингдек, Компания олдидаги шартнома мажбуриятларини бажаришда коррупцияга қарши қонун ҳужжатларига ва ахлоқий иш юритиш тамойилларига тўлиқ риоя етишларини кутади.