">

Qo'llash bo'yicha yo'riqnoma АКВАДЕТРИМ

Preparatning savdo nomi Аквадетрим витамин Д3

Ta'sir etuvchi moddalar (XPN: холекальциферол

Dori shakli: ичга ичиш учун томчилар, эритма

Таркиби:
1 мл (тахминан 30 томчи) эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 15 000 ХБ колекальциферол
ёрдамчи моддалар: макрогол глицерилрицинолеат, сахароза, динатрий фосфат додекагидрат, лимон кислотаси моногидрати, арпабодиён хушбўйи, бензил спирти, тозаланган сув.
Таърифи: Арпабодиён ҳидли ва таъмли, тиниқ, рангсиз суюқлик. Суюқлик опалесценциясига йўл қўйилади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Д витамини ва унинг аналоглари.
АТX коди: A11CC05

Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Д витаминининг асосий роли кальцитонин ва паратгормон билан биргаликда кальций метаболизми ва фосфатлар алмашинувини бошқаришдир.
Д3 витамини антирахит омил ҳисобланиб, қалқонсимон олди безларнинг нормал фаолият юритиши учун муҳимдир. Д витамини таъсир кўрсатувчи энг муҳим аъзолар ва тизимлар бўлиб ичак, буйраклар ва суяк-мушак тизими ҳисобланади. Ичакда Д витамини Ca2+ иони ва фосфатлар сўрилишини фаоллаштиради, буйракларда ионларнинг қайта сўрилишига ёрдам беради, суяк тўқимасида мобилизация қилади ва минерал тузларнинг йиғилишига ёрдам беради. Кальций ионларининг миқдори мувофиқ мушак тонуси, нерв импульсларининг узатилиши ва қоннинг қуйилишини таъминловчи муҳим биокимёвий жараёнларга таъсир кўрсатади.
Овқатда Д витаминининг танқислиги, унинг сўрилишининг бузилиши, кальций ионларининнг етишмовчилиги, жигар касалликлари, айрим дори препаратларини қабул қилиш, шунингдек қуёш нурлари таъсирининг бўлмаслиги болалар организмнинг жадал ўсиш даврида рахит, катталарда эса остеомаляция ривожланишига олиб келади.
Рахит профилактикаси учун Д витаминини қабул қилиш кўпчилик гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун зарурдир. Остеопороз тез-тез кузатиладиган постменопаузадаги аёллар, гормонал ўзгаришлар туфайли, Д витаминининг суткалик дозасини оширишлари керак.
Д3 витамини ишқорий фосфатазани фаоллаштиради. Рахитни даволаш даврида ишқорий фосфатаза фаоллигининг пасайиши Д витаминини тўғри қўлланаётганлигининг кўрсаткичи бўлиши мумкин. Д витаминига шахсий эҳтиёжни таъминлашда, организмга витамин тушишининг барча манбаларини инобатга олиш керак.
Фармакокинетикаси
Д витаминининг меъда-ичак йўлларида сўрилиши ўт кислоталари иштирокида, асосан ингичка ичакда пассив диффузия орқали амалга ошади. Қабул қилинган дозанинг 50 дан 80% игача сўрилади. Сўрилгандан сўнг жигар ва буйракларда гидроксилизация содир бўлади, натижада Д витамининг фаол шакли – кальцитроил ҳосил бўлиб, ўзига хос зардоб оқсил-ташувчилар ([Символ]2-глобулинлар) иштирокида нишон тўқималарга (ичак, суяклар, буйраклар, қалқонсимон олди безлари) узатилади. Қондаги ярим чиқарилиш даври бир неча кунни ташкил қилади ва буйрак касалликлари ҳолатида узайиши мумкин. Д витамин ива унинг метаболитлари асосан ўт суюқлиги билан чиқарилади. Д витамини метаболизмининг якуний маҳсулоти – кальцитриол кислотаси эса сийдик билан чиқарилади.
Ичакда Д3 витамини ёғли эритмаларга нисбатан сувли солюбилизатлар орқали яхшироқ сўрилади ва сувли эритмадаги витаминнинг катта миқдори жигарда тўпланади.
Болаларда сувли эритма қўлланилгандан сўнг, ёғли эритма қабул қилгандагига нисбатан, қон зардобида Д витамини миқдорининг тезроқ ортиши кузатилади ва кальцийнинг каттароқ концентрацияларига эришилади.
Колекальциферол плацентар тўсиқдан ўтади ва кўкрак сути билан ажралади.

Қўлланилиши
• Болалар ва катталарда рахит ва остеомаляция профилактикаси.
• Муддатидан олдин туғилган болаларда рахит профилактикаси.
• Болалар ва катталарда Д3 витамини танқислиги хавфи тасдиқланган ҳолатда касаллик профилактикаси.
• Болалар ва катталарда Д3 витамини сўрилишининг бузилишида, Д3 витамини танқислиги профилактикаси
• Болалар ва катталарда рахит ва остеомаляцияни даволаш
• Катталарда остеопорозда ёрдамчи даволаш
• Катталарда гипопаратиреозни даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалар
Дозалар
Препарат дозасини индивидуал тарзда, пациентнинг умумий ҳолати, шунингдек бир вақтда қабул қилинаётган кальций миқдорини инобатга олган ҳолда белгилаш керак (ҳам кундалик овқатланиш рационида ва ҳам дори воситалари кўринишида).
Д витамини танқислиги профилактикаси :
Болаларга ҳаётининг илк кунларидан ва катталарга – суткада 500 ХБ (1 томчи).
Д витамини танқислигини даволаш :
Препарат дозасини витамин танқислиги ҳолатидан келиб чиққан ҳолда шифокор шахсий тарзда белгилайди.
Д витаминига боғлиқ рахит:
Болаларга – суткада 3000 ХБ дан 10000 ХБ гача (6-20 томчи).
Тиришишга қарши препаратларни қўллаш билан боғлиқ остеомаляция:
Болаларга – суткада 1000 ХБ (2 томчи), катталарга – суткада 1000 дан 4000 ХБ гача (2 тадан 8 томчигача).
Қўллаш усули
Препаратни суюқлик билан бирга қошиққа солиш керак.
Эслатма: Бир томчида тахминан 500 ХБ Д3 витамини сақланади.
Препарат дозасини аниқ ўлчаб олиш учун томчиларни санаш вақтида флаконни 45о бурчак остида ушлаш керак.

Ножўя таъсирлари
Препаратнинг тавсия қилинган дозалари қабул қилинганда ножўя таъсирлар деярли пайдо бўлмайди. Кам ҳолларда (≥ 1/10 000 дан <1/1000 гача) кузатиладиган Д3 витаминига юқори сезувчанликда ёки узоқ вақт давомида жуда юқори дозалар қабул қилинганда гипервитаминоз Д деб аталувчи заҳарланиш юзага келиши мумкин.
Гипервитаминоз Д симптомлари:
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар:
- Қонда кальций концентрациясининг ошиши
Моддалар алмашинуви ва овқатланишнинг бузилишлари:
- гиперхолестеринемия, тана вазнининг йўқотилиши, кучли чанқоқ, кўп терлаш.
Руҳиятнинг бузилиши:
- либидонинг пасайиши, депрессия, психотик бузилишлар
Нерв тизими томонидан бузилишлар:
- бош оғриғи, летаргик уйқу
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар:
- конъюнктивит, ёруғликдан қўрқиш
Юрак томонидан бузилишлар:
- юрак ритмининг бузилиши
Қон-томирлар томонидан бузилишлар:
- артериал гипертензия
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:
- оғиз қуриши, иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, панкреатит
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:
- трансаминазалар фаоллигининг ортиши
Скелет-мушак ва бирлаштирувчи тўқималар томонидан бузилишлар:
- мушак ва бўғимларда оғриқ, мушаклар кучсизланиши
Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:
- уремия, полиурия, буйрак-тош касаллиги, сийдикда кальций концентрациясининг ошиши
Умумий ва киритиш жойидаги бузилишлар:
-тери қичишиши, бурундан сувли ажралма ажралиши, гипертермия, тўқималар кальцинози.
Ножўя реакциялар ҳолатлари ҳақида хабарлар
Дори препарати муомалага чиқарилган сўнг гумон қилинаётган ножўя таъсирлар ҳолатлари ҳақида хабар бериш керак. Бу дори препаратининг фойда/хавф нисбатини мониторинг қилиш имконини беради. Тиббиёт ходимлари гумон қилинаётган барча ножўя реакция ҳолатлари ҳақида хабар беришлари шарт.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Препаратнинг фаол моддаси ёки исталган ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик
- Гиперкальциемия ва (ёки) гиперкальцинурия
- Буйрак-тош касаллиги ва (ёки) буйрак кальцинози
- Оғир буйрак етишмовчилиги
- Гипервитаминоз Д
- Саркоидозда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири
• Тиришишга қарши препаратлар, айниқса фенитоин ва фенобарбитал, шунингдек рифампицин Д3 витаминининг сўрилишини камайтиради.
• Тиазид диуретиклар билан бир вақтда қўллаш гиперкальциемия ривожланиш хавфини оширади.
• Юрак гликозидлари билан бир вақтда қўллаш, уларнинг токсик таъсирини кучайтириши мумкин (юрак ритми бузилишларининг намоён бўлиши хавфи ошади).
• Магний ва алюминий сақловчи антацид воситалар билан бир вақтда қўллаш буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда суяк тизимига алюминийнинг токсик таъсирини ва гипермагниемияни чақириши мумкин.
• Д витамини аналоглари билан бир вақтда қўллаш токсик таъсирнинг кучайишига олиб келиши мумкин.
• Кальций ва фосфатларнинг юқори дозаларини сақловчи препаратлар гиперфосфатемия ривожланиш хавфини оширади.
• Кетоконазол 1,25(ОН)2-колекальциферолнинг ҳам биосинтезини, ҳам катаболизмини сусайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар
• Препарат кўрсатилган дозага мувофиқ қўлланиши керак, қуйидаги ҳолларда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур:
• Пациент иммобилизациясида;
• Пациент томонидан тиазид диуретиклар қабул қилинганда;
• Пациентда юрак хасталиклари мавжуд бўлганда;
• Пациент томонидан ангишвонагул гликозидлари қабул қилинган ҳолатда;
• Агар пациент аёл ҳомиладор ёки эмизаётган бўлса;;
• Агар пациент бир вақтда кальцийнинг юқори дозаларини қабул қилаётган бўлса; болаларга Д витаминининг суткалик эҳтиёжи ва юбориш усули шахсий тарзда танланади ва, айниқса, ҳаётининг илк ойларида даврий текширувларда текшириб турилади;
• Туғма кичик ўлчамдаги олд лиқилдоқли гўдакларда.
Д витамини 1000 ХБ дан юқори бўлган суткалик дозада узоқ вақт қабул қилинганда, қон зардоби ва сийдикда кальций миқдорини назорат қилиб туриш керак.
Д3 витаминининг узоқ вақт давомида қўлланилган жуда юқори дозалари ёки зарба дозалари сурункали гипервитаминоз сабаби бўлиши мумкин.
Препаратни қабул қилишда, қон зардоби ва сийдикда кальций ва фосфатлар концентрациясини даврий равишда назорат қилиб туриш тавсия этилади.
Препарат бензил спирти (15 мг/мл) сақлайди, бу 1 томчида 0,5 мг га тўғри келади. Препарат аллергик реакциялар чақириши мумкин.
Ушбу препарат фруктозани ўзлаштиролмаслик, глюкоза-галактоза мальабсорбцияси синдроми ёки сахарaза-изомальтaза етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган кам учрайдиган наслий бузилишлари бўлган пациентларга буюрилиши мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даври.
Д3 витамин ҳомиладорлик даврида фақат шифокор кўрсатмасига биноан қўлланиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида Д3 витаминини доза ошириб юборилган тақдирда тератоген таъсирнинг пайдо бўлиш эҳтимоли туфайли юқори дозалар қўллаш мумкин эмас (ҳомиладорлик даврида Д витамини дозасини ошириб юбориш болани ақлий ривожланишининг бузилиши ва юрак туғма нуқсонларининг эҳтимолий сабаби ҳисобланади).
Д3 витамин лактация даврида фақат шифокор кўрсатмасига кўра қўлланиши мумкин. Препаратни эмизаётган аёлларда қўллашда, болада дозани ошириб юбориш симптомлари пайдо бўлиш хавфи туфайли, эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Транспорт воситаларини ҳайдаш ва механик қурилмаларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири.
Таъсир қилмайди..

Дозанинг ошириб юборилиши
Кальций-фосфат алмашинувини бошқарувчи фаол омил сифатида ҳисобланувчи Д витамини дозаси ошириб юборилган тақдирда гиперкальциемия, гиперкальциурия, буйраклар кальцификацияси, суякларнинг шикастланиши ва юрак-қон томир тизимида ўзгаришларни чақириши мумкин. Гиперкальциемия Д витаминини суткада 50 000- 100 000 ХБ дозаларда узоқ вақт давомида қўллашдан сўнг пайдо бўлади.
Препарат дозаси ошириб юборилганида мушаклар кучсизлиги, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, ҳаддан зиёд чанқоқ, полиурия, холсизлик, конъюктивит, ёруғликдан қўрқиш, панкреатит, ринорея, гипертермия, либидо пасайиши, гиперхолестеринемия, аминотрансферазалар фаоллигининг ошиши, гипертензия, юрак аритмияси ва уремия ривожланади. Бош оғриғи, мушак ва бўғим оғриғи, вазн йўқотилиши тез-тез учрайдиган симптомлар ҳисобланади. Буйрак фаолияти ҳам азият чекади, бу сийдик зичлигининг пасайиши ва унда цилиндрларнинг аниқланиши билан намоён бўлади.
Даволаш: препаратни қўллаш тўхтатилсин. Шифокорга мурожаат қилинсин. Катта миқдорда суюқлик қабул қилинсин. Зарур ҳолатда касалхонага ётқизиш талаб этилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли
10 мл препаратдан кафолат ҳалқасига эга буралувчи қопқоқча билан беркитилган ва томчи дозатори бўлган тўқ шиша флаконларда. Флаконга ёрлиқ ёпиштирилган.
1 флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Совутгичда сақланмасин, музлатилмасин!
Ёруғликдан ҳимоя қилиш мақсадида, асл ўрамида сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати
3 йил
Очилган флакон 6 ой ичида ишлатиб бўлиниши керак.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз

Ишлаб чиқарувчи
Медана Фарма АЖ
98-200 Серадз, В. Локетка кўчаси 10
Польша

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситасининг сифати бўйича шикоятлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:
«Польфарма» АЖ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
Тошкент ш., Фидокор кўчаси, 32
Тел.: +99871 150 21 74, 150 21 75, 150 21 76
Факс: +998971 150 21 77